Ўзбекистон янгиликлари

Қашқадарёлик имом-хатиблар уч ҳафта ичида аҳоли билан 678 марта учрашув ўтказди

Қашқадарёлик имом-хатиблар “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган туйғуни аҳоли онгига сингдириш мақсадида, турли тадбирларда қатнашиб, хонадонларга кириб  одамларимизга тинчлик неъматини асраш барчамизнинг бурчимиз эканини тушунтиришмоқда. Шунингдек, оилада ота-онанинг ўрни, фарзанд тарбияси шарафли ва масъулиятли бурч экани, унинг Ватан, ота-она олдидаги бурчлари, қайнона-келин ва қўшничилик муносабатлари,  аҳоли айниқса, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларни турли мафкуравий хуружлардан асраш, уларнинг баркамол инсонлар бўлиб етишиши зарурлиги тўғрисида маърузалар қилиб келмоқдалар. Жумладан, ўтган уч ҳафта ичида жоме масжид имом-хатиблари вилоят бўйича жами 678 та тадбирда қатнашиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказишди.

ЎМИ матбуот хизмати

Read 7269 times

Янгиликлар

Top