Ўзбекистон янгиликлари

Жиноятлар олди олинишида отинойининг ўрни муҳим

2017 йилнинг 14 декабрь куни Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бош имом-хатибларининг хотин –қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда 20 ноябрь куни Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда хотин – қизлар ўртасида нотўғри ғоялар таъсирига тушиб қолиш, ўз жонига қасд қилиш, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш, ахлоқсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, одам савдоси, оилавий ажрим, ОИТС каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан жойларда олиб борилаётган тарғибот тадбирларини, тушунтириш ишларини янада ривожлантириш лозимлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, тадбирда Мавлид ойи муносабати билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақида суҳбат ташкил этилиб, қизиқарли савол – жавоблардан иборат викторина ўтказилди. Викторинада фаол иштирок этган отинойиларга эсдалик учун илм зиёси бўлган – китоблар совға қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 4046 times

Янгиликлар

Top