Ўзбекистон янгиликлари

Вакилларимиз хабар қилади: “Ёшларнинг бўш вақти душманнинг иш вақти” экани тушунтирилди

2017 йилнинг 27 декабрь куни ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги томонидан Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга оид махсус чора-тадбирлар Дастурида белгиланган семинарларнинг навбатдагиси  Чиноз туманидаги 2 – ўрта мактабда “Қози маҳалла” ва “Хўжа” маҳалласи аҳолиси учун ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти вакиллигидан Зангиота тумани бош имом-хатиби Нурали Мавлонов, Чиноз тумани ҳокими ўринбосари ҳамда туман бош-имом хатиби иштирок этди.

Учрашувда халқимизнинг оилапарварлиги, ҳатто инсонлар бор умри, барча ҳаракатлари, уринишларию куч-қувватини ана шу оиласи учун сарфлаши ҳақида гапирилиб, ҳаётнинг қимматли, қадрли вақтини фарзандлар, оила аъзоларининг тарбияси, илм олиш, келажак учун ажратиш мақсадга мувофиқ эканлиги, дунё, тирикчилик дардида кетказаётган ғайратнинг  бор йўғи бир қисмини ҳаёт мазмуни бўлган яқинлар учун бахшида этилса, ёшларни ҳеч ким ҳеч қандай оқимларга, жиноятчиликка, залолатга бошлай олмаслиги таъкидланди. Юртбошимизнинг “Ёшларнинг бўш вақти душманнинг иш вақти”, деган сўзлари айни ҳақиқат эканлиги, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда бор имкониятлардан тўлалигича фойдаланиб, билимли ва маърифатли ёшларни етиштиришимиз лозимлигига аҳамият қаратилди. Йиғилиш сўнгида вилоят вакиллиги томонидан маҳалла кутубхоналари учун адабиётлар совға қилинди, деб хабар беради, Зангиота тумани бош имом-хатиби Нурали Мавлонов.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 4052 times

Янгиликлар

Top