Ўзбекистон янгиликлари

Қуръон мусобақаси ОАВ нигоҳида

Ўзбекистонда бошланган Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган иштирокчилар, мусобақанинг бориши ҳақида маълумотлар дунёнинг турли минтақаларидаги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. 

Эроннинг “parstoday.com” интернет нашри Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқаролар иштирок этишлари мумкинлиги ҳақида ёзади. 

Sputniknews-uz.com” нашрининг ўзбек ва рус хизматлари Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилиши, мусобақанинг бориши ҳақида маълумотлар бериб ўтган. 

Шунингдек, islam-today.ru , regnum.ru , interfax-religion.ru , ozodlik.org сингари хорижий ОАВларда Ўзбекистонда ўтказилаётган Қуръон мусобақаси ҳақида мақолалар рус ва инглиз тилларида берилган. 

Ўзбек тилидаги электрон ОАВларда ҳам Қуръон мусобақаси тўғрисида қатор мақола ва хабарлар эълон қилинган. 

kun.uz

“Маърифатли” жоме масжидида мусобақанинг очилиш маросимига катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу вақтга қадар  мусобақада қатнашишга журъат қилган, яъни ўзининг билимига, қувваи ҳофизасига ишонган 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган қори ва қориялар сони салкам тўрт мингга яқин экан. 

daryo.uz

Ўзбекистонда бошланган Қуръони карим мусобақаси кўтаринки руҳ, хурсандчилик билан қарши олинди. 

azon.uz

Қорилар ва қорияларнинг вилоятлар бўйича ҳисобининг эълон қилинганини кўрган киши уларнинг сони турли вилоятда турлича эканига гувоҳ бўлади. Аслида бу ҳам бир синов. Замонавий иборада айтилганда мониторингдир. 

quran.uz

Куни кеча бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида ҳам ушбу манфаатлар бўй кўрсатди десак, хато бўлмаса керак. Шукрлар бўлсинки, бу қутлуғ тадбир ҳар йили такрорланадиган анъанага айланиб ургурди. Бунинг натижаси ўлароқ, қориларимизнинг билим ва тажрибалари ортиб бормоқда ва халқнинг Қуръони Каримга бўлган маърифати, қизиқиши юксалмоқда. 

asr.uz

Ўзбекистонда Қуръон мусобақаси ўтказилиши ва унинг бориши ҳақида маълумотлар хабар шаклида келтириб ўтилган. 

protoday.uz

Қуръон мусобақасининг илк босқичи учун Жиззах вилояти Зомин тумани «Маърифатли» жоме масжидида Қуръон мусобақаси бошланди 

darakchi.uz

Уламолар, имом-хатиблар, қори ва қорияларимиз бундай тарихий воқеанинг иштирокчиси бўлаётганларидан жуда ҳам чексиз мамнун.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 5050 times

Янгиликлар

Top