Ўзбекистон янгиликлари

Покистонлик зиёратчилар Қуръон мусобақасини кузатдилар

Бугун, 18 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи Самарқанд вилоятида бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг саралаш босқичи ўзининг қизғин палласига кирган бир пайтда
Қуръон мусобақаси ўтаётган масжид биносига узоқ юртлардан ташиф буюрган меҳмонлар ташриф буюрди.

Ушбу меҳмонларни Самарқандда ташкил этилган Қуръон мусобақаси қизиқтирган ва улар масжидга ташриф буюришган.

Меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга келган Покистон мадрасаларида “Ҳидоя”, “Саҳиҳул Бухорий” каби мўтабар асарлардан мударрислик қилаётган кишилар экани маълум қилинган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 5582 times

Янгиликлар

Top