Ўзбекистон янгиликлари

Қуръон мусобақасига  "Payme" тизими орқали ҳомийлик қилиш имконияти пайдо бўлди

Ўлкамизда бошланган қорилар мусобақаси халқимизга интиқлик билан кутилган қувончу шодликларни олиб келди.

Қориларимиз орасидаги мутлақ ғолибларни тақдирлаш ва барча қори иштирокчиларга эсдалик совғалари топшириш ишлари диний идора, жойлардаги вакиллик ва ҳомийлар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Қориларни қўшимча равишда тақдирлашни истаган, фарзанду аржумандлари ҳам дунёда мана шундай кўзни қувонтирадиган, охиратда эса ота-онасига тож кийдирадиган қорию қурролар бўлишини ният қилган узоқ-яқиндаги саховатпеша кишилар ҳомийлик қилиш таклифи билан чиқишмоқда.

Хабарингиз бор, ҳомийлик қилиш истагини билдирган ҳимматли инсонлар учун “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси” ташкилий ҳайъати томонидан махсус ҳисоб рақами очилган эди. Бироқ, бу банкка бориш ва ортиқча оворагарчиликни туғдиргани учун, барчага қулай бўлган "Payme" тизими орқали тўловни амалга ошириш хизмати ишга туширилди.

Энди, хайру саховатлар қилишни хоҳлаган юртдошларимиз махсус ҳисоб рақамга осонгина мурувват қилишлари мумкин.

 

Телефон орқали кирганда:

 

Компютер орқали кирганда:

Мурожаат учун телефонлар: 8-371-240-04-75, +99899-819-55-77 

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 4690 times

Янгиликлар

Top