Ўзбекистон янгиликлари

Бугун Қуръон мусобақаси азим Тошкент шаҳрида

Азиз Қуръон шайдолари, бугун, 13 февраль куни Тошкент шаҳри Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Қуръон мусобақасининг туман босқичига оқ фотиҳа берилади. Мана қорилар мусобақасининг туман босқичи тугашига ҳам 2 кун қолди. Шундай дамлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир банда Аллоҳнинг каломига муҳаббатини сайқаллаши зарур. Хушовоз, тили равон, Қуръонни гўзал ўқий оладиган кишиларни Қуръон таълимига жалб қилиб, уларнинг иқтидорини мақташ, олқишлаш ва улардек юртдошлари борлигидан шод бўлиш нақадар бахт. Мана шундай саодатдан бенасиб қолманг.
Бундай улуғ тадбирлар динимиздаги гўзал одатлардан ҳисобланади. Қуръони каримга хизмат буюк иш экани, улкан савобли амаллардан экани кўпчиликка маълум.
Шундай экан азизлар, барчани эртага Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” масжидига чорлаймиз, бундай қутлуғ онларда инсон танаси покланади, қалби қувват олади, дили нурга тўлади.
Бизнинг muslim.uz портали орқали мусобақанинг энг ҳаяжонли ва ҳузурбахш лаҳзаларини жонли кузатинг.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 3872 times
Tagged under

Янгиликлар

Top