Ўзбекистон янгиликлари

Эртага Қуръон мусобақаси Тошкентнинг бир неча ҳудудларида давом этади

Муҳтарам Қуръон шайдолари, эртага 14 февраль куни Тошкент шаҳрининг бир неча ҳудудларида Қуръон мусобақасининг туман босқичлари давом этади. Азизлар тан олиб айтиш керак, бу дамларни орзиқиб кутилган эди, халқимиз ўз фарзандларининг тилидан Қуръон эшитмоқда, қалблари сурурга тўлмоқда. Шундай дамлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир банда Аллоҳнинг каломига муҳаббатини сайқаллаши зарур. Мана шундай саодатдан бенасиб қолмайлик. Эртанги қорилар мусобақа бўладиган ҳудудлар билан танишинг:
– Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туманлари қатнашчилари учун “Минор” масжидида (эркаклар) ва “Осиё” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади;
– Яшнобод, Миробод, Бектемир, Сергели туманлари қатнашчилари учун “Холид ибн Валид” масжидида (эркаклар) ва “Янгиобод” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади;
– Учтепа, Чилонзор туманлари қатнашчилари учун “Бисёр” тўйхонасида (эркаклар) бўлиб ўтади;
– Олмазор тумани қатнашчилари учун “Фаровон” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади.
Шундай экан азизлар, барчани эртага қорилар мусобақа бўладиган ҳудудларга чорлаймиз.
Бизнинг muslim.uz портали орқали мусобақанинг энг ҳаяжонли ва ҳузурбахш лаҳзаларини жонли кузатинг.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 4581 times
Tagged under

Янгиликлар

Top