Ўзбекистон янгиликлари

Крганов: Муҳаммад ал Бухорий асарлари — диний экстремизмга қарши малҳам

Москва мусулмонлари идораси муфтийси Альбир Крганов диний экстремизмга қарши кураш ҳақида гапириб берди.
У Sputnik радиосига берган интервьюсида Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистонда, қадимдан Ислом динининг кучли, илмий мактаблари мавжудлигини таъкидлади. Кргановнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги мадрасада таҳсил олган бирон бир Россиядаги уламо орасидан ҳали экстремист ёки бузғунчи ғояларнинг тарғиботчиси чиқмаган.

"Мен ўз фаолиятим йўналиши бўйича Жамоатчилик палатасида диний экстремизмга қарши кураш билан шуғулланаман. Унинг илдизлари қаерда ва у билан қандай курашсак бўлади, деган савол бизни қийнаб келади. Биз Ўзбекистоннинг тажрибасини ўзлаштиришимиз керак. Экстремизмга қарши малхам — Бухоро диний мактаби, Шарқнинг буюк диншунос алломалари, биринчи навбатда Муҳаммад ал Бухорийнинг асарларидир", — деди муфтий.

Унинг фикрига кўра, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш маънавий қадриятларнинг мустаҳкамланиши ва инсонларнинг ислом анъаналари билан яқиндан танишишига ёрдам беради.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 3194 times

Янгиликлар

Top