Ўзбекистон янгиликлари

Жиззахдаги 29-Меҳрибонлик уйига Яратганнинг назари тушган, десак асло муболаға  бўлмайди. Сабаби, танасида араб ёзувида Аллоҳ сўзи битилган балиқ айнан шу ерда парваришланмоқда. Бу ҳақда Жиззахдан KUN.UZ мухбири Акмал Бинокулов хабар бермоқда. 

Аллоҳнинг ўз яратувчиларига меҳри баландлиги боис айнан меҳрга ташна бўлган ушбу меҳрибонлик уйида унинг ёзуви остидаги жонзотнинг борлигининг ўзи буюк мўъжизадир.

Унинг танасидаги ёзувларни меҳрибонлик уйига ташриф буюрган имом-хатиблардан бири тасодифан кўриб қолди. Энг қизиғи балиқнинг танасидаги ёзувлар қоронғи тушиши билан  йўқолади. Лекин кун ёришиши билан яна пайдо бўлади.

Жиззахдаги ушбу 29-Меҳрибонлик уйи 1994 йилда ташкил этилган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 88 нафар бола учун барча шарт-шароитлар мужассам масканда, болаларга 68 нафар ходим ўз меҳрини бериб келмоқда.

- Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йилда тарбияланувчилар учун  1 та автобус, 1 та Дамас, 15 дона компьютер жамламаси, 5 та янги русумли телевизор, 92 номдаги 500 та бадиий адабиёт ва турли хилдаги китоблар совға қилинди, - дейди 29-Меҳрибонлик уйи раҳбари Норқул Тоғаев. - Бу меҳр ва эътиборнинг узвий давоми сифатида  2017 йилда Мустақиллик байрами арафасида сунъий қопламали футбол майдони, қуриб ёшларга фойдаланишига топширилди.

Меҳрибонлик уйи кутубхонасида 4000 дан ортиқ бадиий ва болалар адабиётлари мавжуд.  

Тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда касбга йўналтириш мақсадида тарбияланувчилар учун 1 ва 2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларида 8 та йўналиш бўйича тўгараклар фаолият юритмоқда. Вилоят “Баркамол авлод” маркази томонидан техник йўналишда 1 та (авиа модель) тўгараги ташкил этилган. 

Муассасада тарбияланувчилар учун спортнинг қўл жанги, Турон якка кураши ва бокс турлари билан малакали мутахассислар машғулот ўтказишади.

Тарбияланувчиларнинг спортдаги ютуқлари ҳам талайгина. Хусусан, 7-синф ўқувчиси Қувончбек Нуриддинов спортнинг бокс тури буйича 2018 йилда Тошкент вилоятида ўтказилган халқаро турнирда фахрли ўринни эгаллади.

Тарбияланувчиларнинг ёзги соғломлаштириш ишлари муассаса тасарруфида бўлган Зомин туманида жойлашган “Лочин” болалар ёзги оромгоҳида амалга оширилади.

Манба: https://kun.uz

Read 4204 times

Янгиликлар

Top