Ўзбекистон янгиликлари

Иккита янги масжид очилди

16 февраль куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги масжидлар сони яна иккитага кўпайди. Олтинсой туманида “Аҳмад Яссавий” ва “Аҳатхон” номли жоме масжидлар ўтган муборак жума кунида ўз иш фаолиятини бошлади.
Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Қобилов, Олтинсой тумани ҳокими Эркин Бойниёзов ва Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддинов иштирок этиб, намозхонларни янги масжидлар билан қутлашди.
Мазкур жоме масжидлар Олтинсой туманида истиқомат қилувчи намозхонлар учун жуда катта туҳфа бўлди, ҳозирда уларнинг қувончи чексиз.
Аллоҳга шукрки, мана узоқ йиллардан сўнг халқимизнинг орзулари рўёбга чиқиб, юртимизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ислоҳотлар бўляпти. Халқимиз ҳар куни бир янгилик, бир хушхабар эшитмоқда. Одамларимизда ҳам ўзгаришлар бўлаяпти, кимдир ташаббус қилаяпти, яна кимдир иш фаолиятини тубдан замонга мослаяпти.
Мана шундай Аллоҳнинг уйлари очилишида шахсан вилоят ҳокимлари ташаббус кўрсатиб, ташкил этилган маросимларда эса ҳокимият вакиллари иштирок этаётгани, уларнинг мўмин-мусулмонлар қувончу ташвишларида бирга-бирга эканларидан далолат қилади.
Энди, тан олайлик, бундай янгиликлар ҳам ўзича бўлмаяпти, аввало, Давлатимиз раҳбарининг Ислом динига бераётган катта эътибори, ўлкамиз узра кезиб юрган Қуръон мусобақалари баракоти ва мўмин-мусулмонларнинг тинмай қилган дуолари самараси маҳсулидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 3501 times

Янгиликлар

Top