Ўзбекистон янгиликлари

Давлат бошқарув органларининг матбуот хизматлари фаолроқ ишлай бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 февралда имзоланган 125 сонли қарорига мувофиқ, бундан буён барча давлат бошқарув органлари матбуот хизматлари фаолияти такомиллаштирилади, деб хабар беради sputnik.
Ушбу қарорнинг асосий мақсади – давлат ва хўжалик бошқарув органлари ва аҳоли орасида самарали ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, кенг жамоатчиликни тезкор маълумот билан ўз вақтида таъминлашдир.
Қарорда, давлат ва хўжалик бошқарув органи раҳбари ушбу вазифани амалга ошириш учун шахсан жавобгарлиги алоҳида айтиб ўтилган.
Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ахборот хизматларининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:
• давлат ва хўжалик органи фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни тезкор ва объектив маълумот билан таъминлаш;
• ОАВлар ва бошқа давлат органлари матбуот хизматлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
• давлат органининг расмий веб-саҳифасида, ижтимоий тармоқларда ва мобиль иловаларда маълумотларни ўз вақтида янгилаб туриш;
• ахборот майдонинини мониторинг қилиш ва ўрганиш, бошқа муассасалар ахборот хизматлари билан ҳамкорлик қилиш натижасида таҳлилий материаллар яратиш;
• камида бир ойда бир маротаба брифинглар, матбуот анжуманлари ташкил қилиш, жумладан давлат ва хўжалик бошқарув органи раҳбари иштирокида;
• фото, аудио ва видео материаллар заҳирасини яратиш ва бошқалар.
Шунингдек, Ўзбекистон ахборот ва матбуот агентлиги ва Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси зиммасига бир йилда бир мартотаба “Энг яхши матбуот хизмати”, “Матбуот хизматлари фаолиятини ёритувчи энг яхши журналист” каби номинациялар бўйича танловлашлар ташкил этиш топширилган.
Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишинг.

 


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Read 2736 times
Download attachments:

Янгиликлар

Top