Ўзбекистон янгиликлари

Матбуот ва ахборот агентлиги «Етти пир» ҳақида китобни чоп этишни зиммасига олди

Фото: ЎзА

«Етти пир» ҳақида китоб тайёр, энди унга ҳомий керак» сарлавҳали материалда кўтарилган мавзу мутасаддиларни бефарқ қолдирмади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Бу борада Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ташаббус кўрсатди. Агентлик бош директори биринчи ўринбосари С. Шукуров томонидан ЎзАга келган жавоб хатида, жумладан, шундай дейилади:

«Мақолада кўтарилган масала Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. ‘Дунё муршидлари’ асари муаллифи Сайфиддин Рафиддинов билан ушбу асарнинг улуғ аждодларимиз муқаддас масканларини олам аҳлига танитишда нечоғлик муҳим экани, алломаларимиз ҳақида келтирилган маълумотларнинг қай даражада илмий асослагани, нашр этиш учун ҳар томонлама пишиқ ва пухталиги, умуман, асар савияси ва аудиторияси юзасидан бафуржа суҳбатлашилди.

Суҳбат якунида агентлик раҳбарияти ушбу асарни нашр этиш вазифасини ўз зиммасига олишини билдирди».

Манба: https://daryo.uz

 
Read 3008 times

Янгиликлар

Top