Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кемерово шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Аввалоқ, Россиянинг Кемерово шаҳридаги “Зимняя вишня” савдо-кўнгилочар марказида 25 март куни ёнғин юз бергани ҳамда ёнғинда ҳалок бўлганлар сони, сўнгги маълумотларга кўра, 48 нафарга етгани ҳақида хабар қилинган эди.
ЎМИ Матбуот хизмати