Ўзбекистон янгиликлари

Мамлакатимизда футбол учрашувлари ифторлик вақтига тўғирлаб ўтказилади

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тур беллашувларининг вақти аниқ бўлди ва улар «Спорт» телеканалининг ҳафталик дастурига киритилди. Бу ҳақда "tribuna.uz" хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, ўйинларнинг барчаси иш вақтидан сўнг бошланади.

25 апрелдан бошлаб эса вақтлар ярим соатга сурилади. ПФЛ, шунингдек, яқинлашиб келаётган Рамазон ойида ҳам вақтлар масаласига ўзгартириш киритишни режалаштирган. Бунда рўзадорларнинг оғиз очиш вақти ва бошқа масалаларга эътибор қаратиш кўзда тутилгани маълум қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3511 times

Янгиликлар

Top