Ўзбекистон янгиликлари

Институтимиз хаттотлари фахрли ўринларда

Дарҳақиқат араб ёзуви ислом динининг маънавий-маърифий ҳамда маданий тараққиётида улкан ўрин тутади. Ушбу ёзувнинг график асослари бир хил бўлишига қарамай ундаги ҳарфлар шакл жиҳатдан турли услубларда битилади. Шунинг учун, китоб кўчириш ўша даврда энг нуфузли ҳунар, ҳатто, санъат сифатида баҳоланган. Бу ҳунар эгалари хаттот ёки котиб деб аталган ва моҳир котиб қалами билан ёзилган ҳар бир битик бебаҳо хаттотликни санъат даражасига кўтарган.

 

Жорий йилнинг 14 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Абул Қосим”  мадрасаси биносида Хаттотлик бўйича мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи бошланди.

 

Унда юртимиздан етишиб чиққан машҳур хаттотларининг Аллоҳнинг муқаддас китоби Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар битилган хат турлари ва улардаги оддий инсон бир қарашда англай олмайдиган нафис маъно ва шакллари акс этган асарлари намойиш этилди.

 

Мазкур мусобақада институтимизнинг 1“З”-курс талабаси Ҳабибова Зилола  3-ўринни эгаллади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ бўлиб ўтди.

 

 

Манба: http://islaminstitut.uz

Read 2886 times

Янгиликлар

Top