Ўзбекистон янгиликлари

Исломий банк тизимини жорий этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёрланди

Ҳужжат билан ислом банк иши ва молияси принциплари асосида татбиқ этилувчи банк-молия хизматлари тузилмаси тасдиқланиши мумкин. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси принципларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилади.

Комиссияга қуйидаги вазифалар юкланади:

Республикада банк иши ва молия бўйича ислом принципларини татбиқ этиш учун тегишли инфратузилмани яратиш, унда фоиз (рибо) кўринишида мукофотлаш, тадбиркор билан даромад ва зарарни лойиҳадаги иштирок улушига пропорционал тарзда тақсимлаш, шунингдек ислом молиялаштирилиши бошқа принциплари назарда тутилади;

суғурта фаолиятини (такафул), лизинг фаолиятини (ижара), қимматли қоғозлар билан операциялар фаолияти ва ислом молияси тамойилларига асосланган бошқа операцияларни амалга ошириш бўйича ислом банк ва молия инфратузилмаси принципларини татбиқ этиш бўйича норматив-ҳуқуқий актларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш ишларини ташкил этиш;

тегишли норматив-ҳуқуқий актлар лойиҳасини тезда кўриб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлашни таъминлаш мақсадида вазирликлар, идоралар, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

ислом банк иши ва молия принциплари асосида банк-молия хизматлардан фойдаланишнинг афзалликлари ва имкониятларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш.

Белгиланишича, республикада банк иши ва молия ислом принципларини татбиқ этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Комиссиянинг ишчи органига Молия вазирлиги томонидан ташкил этилувчи «ташаббус гуруҳи» айланади.

Шунингдек, ҳужжат билан Ислом тараққиёт банки грантини жалб этган ҳолда «Ўзбекистон Республикасида ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини татбиқ этиш учун қонунчилик асосларини яратиш» ишчи лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукуматига Ислом тараққиёт банки билан мувофиқлаштирилган Ишчи лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун киритиш айтилган.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2018 йил 31 май кунига қадар давом этади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 5241 times

Янгиликлар

Top