Ўзбекистон янгиликлари

Рамазон ҳайити намози қандай ўқилади?

Рамазон ҳайити намози қандай ўқилади?

  1. Аввало “Юзимни Каъбанинг бир тарафига қаратиб, шу имомга иқтидо қилиб, Рамазон ҳайити намозини Аллоҳ таоло учун ўқишни ният қилдим” дейилади.
  2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
  3. Такбир айтилганидан сўнг, қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук)ни ўқийди.
  4. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.
  5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
  6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
  7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
  8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

 

 Даврон НУРМУҲАММАД

 

Read 5385 times

Янгиликлар

Top