Ўзбекистон янгиликлари

Диний идора ҳузурида сайёҳлик фирмаси иш бошлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида “Muslim-tour” сайёҳлик фирмаси ўз фаолиятини бошлади. Бундай фаолият олиб бориш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг лицензиясини қўлга киритилди. Унга кўра, туризм фаолиятини кириш, чиқиш ва ички туризм йўналишларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш қайд этилган.

2016 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   фармони, шунингдек, юртимизда туризм соҳасини ривожлантишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг тарзда эндиликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам зиёрат туризмни ривожлантиришга ўзнининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Muslim-tour” сайёҳлик фирмаси юртимиздаги қадамжо, зиёратгоҳ ва табаррук масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва мусулмон дунёсидаги нуфузини янада оширишга ҳам хизмат қилади.

Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича кенг кўламли амалий ишлар ва норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Яқинда Самарқанд шаҳрида Ипак йўли туризм халқаро университетининг ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори эса бу борада олиб борилаётган ишларни янги поғонага кўтаради. Шунингдек, келгусида Тошкент-Жидда-Тошкент авиақатновининг йўлга қўйилиши янада кенгроқ имкониятлар эшигини очади.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 3323 times

Янгиликлар

Top