Ўзбекистон янгиликлари

Ижтимоий медиа – тарғибот жангининг янги қуроли

Айнан шу номли телевизион фильм британиялик журналистлар томонидан тайёрланди. Унда қайд этилишича, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар воситасида турли инқилоб ва урушлар бошланмоқда.



photo5373263800129661350.jpg

 
Беруний АЛИМОВ,
филология фанлари бўйича
фалсафа доктори



Эрондаги нотинчликлар, Араб баҳори воқеалари, ундан сўнг Тунис, Миср, Суриядаги тўнтаришлар мисол сифатида келтирилади. Исроил ва Фаластин ўртасидаги ўта мураккаб ва чигал вазиятларда ижтмоий тармоқлар орқали олиб бориладиган ахборот урушлари биринчи планга чиқиб қолмоқда.

Бир томондан, ушбу тармоқлардан бузғунчи, жангари кучлар фойдаланса, иккинчи томондан, сиёсий режимлар ҳам самарали фойдаланишга уринмоқдалар.

Кўрсатув эксперти билдирган фикрга кўра, “Ислом давлати” деб аталмиш ташкилот жангарилари ижтимоий тармоқларда зўровонлик, қон тўкилиши, одам ўлдирилиши билан боғлиқ фото ва видеотасвирларни бежизга кўрсатишмайди. Уларнинг асосий мақсади – одамларни қўрқитиш баробарида, ўзларининг сафига янги аъзоларни жалб этишган ҳаракат қиладилар.

Умуман олганда, кейинги 10-15 йил ичида Яқин Шарқда рўй берган барча тўнтарилишлар, урушлар, террористик хуружларнинг амалга оширилишида ижтимоий тармоқларнинг “улуши” жуда катта, дейди BBC мухбири Лиз Дусет.

Нима учун ОАВ ва ижтимоий тармоқлар зўравон кучларнинг қуролига айланмоқда? Чунки улар аксарият инсонлар учун асосий ахборот канали сифатида шаклланди. Мазкур воситалар жамоатчилик фикрига таъсир ўтказувчи ягона восита, қурол кўринишида майдонга чиқиб келди.

Ижтимоий тармоқ – “қармоқ”ми?
 
photo5373263800129661347.jpg

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали турли йўлларга кириб қолаётганлар, “адашиб қолаётганлар”, минг афсуски, Ўзбекистонда ҳам йўқ эмас. Бу ҳақда “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган махсус кўрсатув “Огоҳ бўлинг, одамлар!” деб номланади.

Унда оқ-қорани танимайдиган, экстремистик кучлар учун тайёр ўлжа, коллеж ўқувчисининг “Одноклассники” тармоғига кириб, турли бузғунчи, ёвуз кучлар томонидан бошқариладиган муҳокамаларда қатнашганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Ўқувчи қамоқда ётган отасининг гўёки ўчини олиш мақсадида “янги дўстлар” орттиради. Қўштирноқ орасидаги дўстлар болага уруш бўлаётган ҳудудларга “ҳижрат” қилиш, ҳатто Ўзбекистонда жиҳод амалини бажариш, бунинг учун маҳаллий ёшлар орасида варақалар тарқатиш каби топшириқларни бера бошлайдилар.

Кўрсатув сўнггида коллеж ўқувчисининг қўлга олингани, жиноий жавобгарликка тортилгани, унинг эндиликда афсус чекаётгани айтилади.

 
“Аёл муаллиф” технологияси нима?

photo5373263800129661349.jpg
Манбаларда қайд этилишича, ҳозирги пайтда Интернетда эътиқоди суст, яхши билимга эга бўлмаган ёшларни йўлдан урушга мўлжалланган махсус усуллар жуда кўп. Улардан бири “Аёл муаллиф” технологияси деб аталади.

Aёл киши образидаги суҳбатдош иккита ишни амалга оширади:

1. Аудитория билан бевосита алоқага чиқади.
2. Аудиторияда сунъий “раҳм-шафқат” ҳиссини уйғотади.

Бу аёлнинг ортида турувчилар:

1. Бузғунчи ғоя эгалари.
2. Экстремистик гуруҳлар.

Уларнинг ортида эса:

1. Сиёсий кучлар.
2. Ҳомийлар маблағи туради.

Бугун ахборот майдони ва унинг аудиторияси ҳолатига қандай ташҳис қўйиш мумкин?


photo5373263800129661348.jpg
Ташҳис: Мавзу етарли даражада очилмаган.

Натижада: Ахборотга талаб қониқарли эмас;

айрим ўқувчиларда ишончсизлик;

Бефарқлик:

аудитиориянинг руҳий ҳолати.

Хўш, шундай экан, терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализм ҳаракатларининг кучайишини кутиб ўтириш керакми ёки унинг олдини олиш зарурми? Бу борада ОАВнинг роли қандай бўлиши керак? Асосий профилактика ишлари нималардан иборат?
 

 

ЎзА
Read 3807 times

Янгиликлар

Top