Ўзбекистон янгиликлари

101 ёшли ўзбекистонлик отахон Ҳаж зиёратида

Наманган вилоятидан Ҳаж зиёратини амалга оширишни мақсад қилганлар орасида 101 ёшли Иброҳимжон бобо Ҳўжаев ҳам борлар. Уларнинг бу ёшда Аллоҳ берган қувват ила зиёратга отланганлари кўпчилик зиёратчилар учун ўрнак бўларли ҳолдир.

Наманганлик Иброҳимжон бобо ҳозирги пайтда Маккаи мукаррамада ибодатларни амалга оширмоқдалар.

Бундайин доруломон кунларга етказгани учун Аллоҳга минг бор шукроналар келтирсак арзийди, — дейди Наманган туманининг Муллакудинг қишлоғида яшовчи 101 ёшли отахон.

— Айниқса, биз нуронийларга қаратилаётган эътибордан бошимиз осмонда. 11 нафар фарзанднинг отаси, 70дан ортиқ невара-эвара ва чевараларнинг бобоси сифатида мамлакатдаги тинчлик-фаровонлик, дастурхонимиздаги тўкинчиликка кўз тегмаслигини Яратгандан сўраб қоламан, дея дуо қилдилар Иброҳимжон бобо.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3063 times

Янгиликлар

Top