muslimuz

muslimuz

Шу йил 19 август куни Косон туманида жойлашган "Чоргумбаз" марказий жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловда ҳудудий туман-шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-хатиб ва ноиблар ўзаро беллашди.

 Кўрик-танлов ҳар томонлама қизғин, самимий ва таассуротларга бой ҳолатда ўтди. Ғолиблар эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

الجمعة, 18 آب/أغسطس 2023 00:00

Мажлисда бажариладиган суннатлар

1. Ушбу дуони ўқиш: "Роббиғфирлий ва туб алаййа иннака антат-таввабур роҳийм".

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда: “Роббим, мени кечиргин, тавбамни қабул қилгин. Албатта, Сен тавбаларни кўп қабул қилгувчи ва раҳмли Зотсан” деганларини юз марта санар эдик" (Имом Бухорий ривояти).

2. Мажлисни Аллоҳнинг зикри билан бошлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бир қавм бирор мажлисга ўтирса-ю, унда Аллоҳни эсламаса, мана шу мажлисини қиёмат кунида хасрат ва надомат эканини кўради” (Имом Аҳмад ривояти).

3. Яхши ҳамсуҳбатни танлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши дўстининг динида бўлади. Ҳар бир инсон кимни дўст тутаётганига қарасин”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

4. Мажлисга кирганда ва кетаётганда салом бериш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин. Агар ўтиришга фурсат бўлса, ўтирсин. Қачон мажлисдан турса, салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан кўра ҳалироқ эмас[1]”, дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).

5. Қўл бериб кўришиш. Расулуллоҳ соллаллҳоу алайҳи васаллам: “Икки мусулмон учрашиб, бир-бири билан қўл бериб кўришса, Аллоҳга ҳамд айтиб, истиғфор айтса, уларнинг гуноҳлари кечирилади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

6. Мажлисга келиб ўтирганида икки одамнинг ўртасига уларнинг изнисиз ўтирмаслик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки кишининг орасига уларнинг изнисиз ўтирилмайди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

7. Ўтирган кишини ўрнидан турғизмаслик. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини турғизиб ўрнига ўтиришдан қайтардилар”.

8. Чап қўлни орага қилиб, ерга таяниб ўтирмаслик. Умар ибн Шарик айтади: "Чап қўлимни орқага қилиб ерга таяниб ўтирганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтиб қолдилар ва: “Устига ғазаб тушганларни ўтиришидай ўтирмагин”, дедилар".

9. Мажлисга келганда бўш жойга ўтириш. Жобир ибн Сумра розияллоҳу анҳу айтади: "Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига кирсак, мажлиснинг охири қаерда бўлса, ўша ерга ўтирар эдик”.

10. Мажлисда уч киши бўлса, ундаги икки киши учинчи одам олдида пичир-пичир қилмаслик. Бундай ҳолатда, учинчи одам "мен ҳақимда гаплашишяпти" деган гумонга боради. Шунинг учун бундай қилиш одобсизлик саналади.

11. Одамларнинг гапини пойламаслик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бир қавм гаплашётганида уларнинг гапига қулоқ солиб турса, ваҳоланки, улар буни эшитишини хоҳламаётган эдилар. Бундай одамнинг қулоғига қиёмат кунида қўрғошин қуйилади”, (Имом Бухорий ривояти).

12. Мажлисдан бир киши бирор ҳожати учун ўрнидан туриб, мажлисдан чиқса, қайтиб келгач, ўша жойга ўтирадиган энг ҳақли одам унинг ўзидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз мажлисдаги жойидан турса, сўнгра қайтиб келса, шу жойга бошқалардан кўра ҳақлироқдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

13. Мажлис омонатини сақлаш. Мажлисдаги гапларни ташқарига олиб чиқмаслик.

14. Мажлисдан туришда ушбу зикрни айтиш: "Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илаҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайка”.
“Аллоҳим! Сени Сенга ҳамд айтган ҳолимда поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сендан кечиришингни сўрайман ва Сенга тавба қиламан”.
Абу Барза розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишни тугатиб, мажлисдан турсалар: "Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка”, деб айтардилар" (Имом Абу Довуд ривояти).


Даврон НУРМУҲАММАД

[1] Яъни биринчи салом қанчалик муҳим бўлса, иккинчиси ҳам шунчалик муҳимдир.

Бу нафс касаллигининг белгиси шундаки инсон ўз дўстлари ва яқинларининг хато-камчиликларини бошқаларга айтишга, етказишга ҳаракат қилади.

 Муолажа услуби

Ушбу касалликдан халос бўлиш учун инсон камчиликларини бошқаларга айтадиганларнинг ўрнига ўзини қўйиб кўрсин. Одамлар унинг хато ва гуноҳлари ҳақида билишлари унга ёқадими? Банда унга қандай муомала қилишларини хоҳласа, ўзи ҳам бошқаларга шундай муносабатда бўлиши зарур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким мўминнинг айбини яширса Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини яширади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ривоятда: “Аллоҳ унинг айбини дунё ва охиратда яширади”, дейилади (Имом Термизий ривояти).

  • Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
  • “Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан
  • Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси.
  •  
الخميس, 17 آب/أغسطس 2023 00:00

Жаннат овози соҳиби

Мисрлик машҳур қори, шайх Шаъбон Aбдулазиз Сайёд 1940 йил 20 сентябрда Қуръон аҳли оиласида дунёга келган. Унинг отаси шайх Aбдулазиз Исмоил Сайёд ўзининг гўзал хулқ-атвори билан машҳур бўлган, чиройли овози била юртида машҳур саналган эди.
1966 йилда у жаҳон миқёсидаги етук қори сифатида танилди ва 1975 йилда Миср радиосида тиловатларини овоз тасмасига ёздиришга муваффақ бўлди.
Мисрлик хушовоз қори ўзининг гўзал овози, узоқ нафас олиши ва турли овоз йўналишларини эгаллаши билан бошқа қорилар орасида алоҳида ўрин тутган. Шайх Сайёдга “Тонг шоҳи”, “Ислом олами қориси”, “Жаннат овози соҳиби”, “Қироатлар суворийси”, “Давралар юлдузи” каби унвонлар берилган. У бутун умрини Қуръон ўқиш, “ал-Aзҳар” университетида қироат илмидан дарс бериш билан ўтказди.
Шайх Шаъбон Сайёд турли мамлакатлардан кўплаб мукофотлар, орденлар ва эътирофларга сазовор бўлган. Шунингдек, у кўплаб араб, Ислом ва ноисломий мамлакатларга, жумладан Иордания, Сурия, Ироқ, Индонезия, Франция, Aнглия ва AҚШга ташриф буюрган.
1994 йилда у буйрак етишмовчилиги касаллиги билан бетоб бўлди. Шайх Шаъбон Aбдулазиз Сайёд 1998 йил 29 январь куни рамазон ҳайити байрами куни 58 ёшида вафот этди.

Илёсхон АҲМЕДОВ

1. Бисмиллоҳни айтиш.

2. Ўнг қўлда ичиш.

3. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида) нафас олиб, учга бўлиб ичиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар (Имом Муслим ривояти).

4. Ўтириб ичиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Овқат ва сувнинг ўтирган ҳолатда ейиш ва ичиш соғлиқ учун ҳавфсиз ва фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир".

5. Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш.

“Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб Унга ҳамд айтганидан, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Янгиликлар

Top