muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

تبرع بمناسبة عيد الاستقلال والعام الدراسي الجديد لفرع محافظة أنديجان الإقليمي لصندوق "الوقف" الخيري الإجتماعي بـ 5,500,000 سوم الاوزبكي هدية التي عبارة عن الزي المدرسي والحقائب واللوازم المدرسية إلى 11 تلميذاً يعيشون في منطقة خوجه آباد الذين فقدوا عائلاتهم وبحاجة إلى دعم مالي وذوي الإعاقة.

صندوق "الوقف" الخيري

الأربعاء, 23 آب/أغسطس 2023 00:00

Адолатли сиёсат даҳоси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлдуз саҳобалар ўзлари яшаган даврда ва борган ҳар бир жойларида башариятнинг роҳат-фароғати учун ҳаракат қилишган ҳамда дунё ва охират саодатига эришиш йўлида юқори даражада ғайрат-шижоат кўрсатишган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида улғайган ва комил инсон ўлароқ етишган ҳамда бошқаларга ўрнак шахсият бўлган саҳобалардан бири ҳазрати Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу эди. У рисолат қуёшидан файз олишни Хайбарни забт этишдан олдин бошлаган эди. Иймоннинг тотли булоқларидан қона-қона обиҳаётни ичишни бошлагач, у Маккада яшай олмади. Ҳижрат қилиб, Мадинага йўл олди. Ҳазрати Саид бутун борлиғи билан Исломга ёпишиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурли дарсларини олишда давом этди. Ўрни келганда эса жанг майдонларида қаҳрамонга айланди.

Саид ибн Омир кучли қўмондон эди. Ярмук жангида ҳазрати Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу халифа ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ёрдам сўраганида ҳазрати Умар минг кишига тенг келадиган тўртта саҳобани юборди. Ана шу саҳобалардан бири ҳазрати Саид ибн Омир эди. Византияга қарши олиб борилган Ярмук ғазотида ҳазрати Саид буюк фидокорликлар кўрсатди.

Ҳазрати Саид розияллоҳу анҳу, шунингдек, фаросатли бошқарувчи, басират эгаси, иқтидорли ва адолатли сиёсат даҳоси ва бугуннинг тили билан айтганда, моҳир дипломат эди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан файз олган бу шахслар қисқа вақт ичида юксак фазилат эгаларига айланишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бадавий бир қавм ва уммий бир муҳитда ижтимоий ҳаётдан узилган, хат-саводсиз ва фитрат асрининг қоронғуликларида яшаган ҳамда жуда оз фурсат ичида  маданият, маърифатга эга, ижтимоий ҳаёт ва сиёсатдаги энг кўзга кўринган миллатлар ва ҳукуматларга устоз, раҳбар ва адолати ҳоким, шарқдан бошлаб ғарбгача чўзилган дунёни ўзининг салоҳияти билан бошқарган ва саҳоба номи билан дунёга танилган машҳур бир жамоани етиштирган эдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суффа асҳобидан бўлган бу муборак зотни ҳазрати Умар Химисга волий қилиб тайинлаган эдилар. Қисқа фурсат ичида халқ томонидан эътироф этилган ва уларнинг муҳаббатига сазовор бўлган ҳазрати Саид ҳар томонлама моҳир бошқарувчи эди. У халқнинг дардига қулоқ солар, йўқсилларни ҳимоя қиларди. Ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам унинг бошқарувидан мамнун эдилар. Волийнинг халқ томонидан қаттиқ севилишидан хабар топган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳимисликлардан бунинг сабабини сўраганида «Волийимиз халқнинг дардкаши», деган жавобни олган эди.

Ҳазрати Умар Шомга борганида шаҳарнинг шимолий томонида жойлашган Химисга кириб ўтди. У ерда тайинлаган ишонган волийи ҳазрати Саидни кўрмоқчи эди. Волий билан озгина гаплашгач, унинг бошқаруви ҳақида жамоатчиликнинг фикрини ўрганмоқчи бўлди. Халифанинг шаҳарга келганини эшитган одамлар тўпланишди. Ҳазрати Умар шаҳарнинг баобрў кишиларидан: «Эй химисликлар, волийингиз ҳақида нима дея оласиз? Ундан мамнунмисиз? Ундан бирор шикоятингиз борми?» деб сўради.

Одамлар умуман олганда, ундан мамнун эканларини айтишди, сўнг сабабини билолмаганлари баъзи ҳолатлар ҳақида шикоятлари борлигини айтишди. Ҳазрати Умар қистайвергач, улар: «Ишига эрталаб вақтли эмас, чошгоҳ пайтида келади», дейишди.

Ҳазрати Умар халқдан ундан ҳам каттароқ камчилик ҳақида эшитиш мақсадида: «Унинг бундан-да оғирроқ айби борми?» деб савол берди.

«Кеч тушиши билан биздан ҳеч кимни қабул қилмайди. Ойда бир марта уйига қамалиб олади, халқнинг олдига чиқмайди. Баъзида шу даража ҳолсиз бўладики, ўлим хавфи остида қолади».

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Химис халқини тинглаганидан сўнг волий ҳазрати Саид ибн Омирни чақиртирди. Санаб ўтилган камчиликларнинг сабабини ундан сўраб билмоқчи эди.

Бироздан кейин волий етиб келди. Умар розияллоҳу анҳу одамларнинг олдида яна ўша саволларини қайтариб сўради. Бу орада у: «Худойим, Саид ибн Омир ҳақидаги яхши гумонимда мени хатога туширма», деб дуо қилар эди.

Шикоятлар бирма-бир эшитиб чиқилаётган пайтда ҳазрати Саид жуда хотиржам эди. Ҳазрати Умарнинг гапи тугагандан сўнг, шикоят қилинган масалаларнинг ҳикматини қуйидагича тушунтирди:

«Эй Умар, аслида мен бу нарсаларни айтишни хоҳламайман, лекин шикоятга сабабчи бўлгани учун энди гапирмасликнинг иложи йўқ. Ишга кечроқ келишимнинг сабаби уйда хизматчим йўқ. Уй ишларининг аксариятини ўзим қиламан (баъзи манбаларда унинг хотини касал экани қайд этилган).

Кечалари ҳеч кимни қабул қилмайман, чунки кундузги вақтимни одамларнинг иши ва муаммолари учун, тунни эса Ҳақ таоло учун ажратаман.

Ойда бир марта халқнинг олдига чиқмаслигим ҳақида тўхталадиган бўлсам, хизматкорим йўқ, кийимларимни ўзим юваман. Бошқа кийимим бўлмагани учун ювилган кийимларимнинг қуришини кутаман. Қуриганидан кейин уни кийиб, халқнинг олдига чиқаман.

Баъзи кунларда беҳуш юришимга сабаб маккаликлар Ҳубайбни осган кунлари мен ҳам ўша ерда эдим. Мушриклар уни дарахтга боғлаб қўйишди. Кейин унга: «Сенинг ўрнинга Муҳаммадни осишимизни хоҳлармидинг?» деб сўрашди. Ҳубайб шу ҳолатида ҳам: «Мен бола-чақам билан хотиржам ўтирай-да, Муҳаммад алайҳиссаломнинг оёқларига бир тикан кирса, Аллоҳга қасамки, бунга асло рози бўлмасдим», деди, сўнг «Ё Муҳаммад!» дея ҳайқирди. Шундан кейин уни қатл қилишди. Ҳубайбнинг бу фидокорлигини эслаганимда, унга ёрдам бермаганим ёдимга тушади. Чунки мен уни осмасликларига моне бўлишим мумкин эди. Афсуски, мен ўша пайтда мушрик эдим. Шу гуноҳим туфайли Аллоҳ мени умуман кечирмаса керак деган хаёлга бораман. Ана шунақа пайтларда ҳушимдан кетиб, ўзимни билмай қоламан».

Тақво ва зуҳд мартабасида турадиган волийини диққат билан эшитган ҳазрати Умар қўлларини очиб: «Аллоҳим, мени у ҳақидаги яхши фикримдан зое қилмадинг. Сенга шукрлар бўлсин!» деди. Барча йиғилганлар, айниқса, халифа йиғидан кўз ёшларини тия олмади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кўзга кўринган саҳобалари йўқчиликда моддий қийинчиликларга қарши мардонавор туришганидек, имкониятлари кенг пайтларда ҳам ўзларини йўқотиб қўйишмас эди.

Дунё бойлигига алданмаган одамлардан бири ҳам ҳазрати Саид ибн Омир эди. У зот Химисда волий бўлган пайтида ҳазрати Умар Химис аҳолисидан шаҳардаги камбағалларни аниқлаб беришни сўради. Йўқсил кишиларни аниқлаштириб, уларнинг рўйхатини ҳазрати Умарга беришди. Рўйхатнинг бошида Саид ибн Омирнинг исмини кўрган ҳазрати Умар ҳайратда қолди. Балки исм ўхшашдир деган хаёлда: «Саид ибн Омир ким?» деб сўради. Химисликлар: «Эй мўминлар амири, у бизнинг волийимиздир», дейишди. Халифанинг ҳайрати яна ўн чандон ошди. «Волийингиз фақирми?» деган саволига «Ҳа» деган жавобни олди. У яна қайтадан сўради: «Волийингиз қанақасига фақир бўлиши мумкин? Даромади қаерда ва тирикчилигини қандай ўтказади?» Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг бу саволига йиғилган ҳайъат қуйидагича жавоб берди:

«Эй, Умар, у ўзига ҳеч нарса олиб қолмайди. Қўлига тушган нарсасини камбағалларга тарқатади».

Ҳазрати Умарнинг кўзларидан ёш томди. Волийини танг аҳволдан қутқариш учун минг динор ажратди ва уни етказиш учун битта элчи тайин этди. Элчига: «Менинг номимдан салом айт. Сўнг «Бу пулни мўминлар амири юборди», деб айт ва уларни ўзининг эҳтиёжига сарфлашини айт», деб уқтирди.

Элчи Химисга келди. Омонатни волийга топширди. Ҳамённи очиб, унинг ичида пул борлигини кўрган ҳазрати Саид: «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», деди. Худди бошига бир мусибат тушганга ўхшарди. Волийнинг бу гапини унинг хотини ҳам эшитган эди. Элчи кетгандан сўнг, «Тинчликми? Ҳазрат Умарга бирор нарса бўлибдими?» деб сўради. Ҳазрати Саид «Ундан ҳам каттаси бўлди!» деди ва: «Дунё мен томонга келяпти, фитна устимга келди», деб қўшиб қўйди. Хотини пулни эҳтиёжларига сарфлашини айтганида, ҳазрати Саид пулни битта ҳамёнга солиб, уйнинг бир бурчагига ташлаб қўйди. Кейин эрталабгача зикр ва ибодат билан машғул бўлди. Эрталаб эса пулнинг ҳаммасини мусулмонларга тарқатиб юборди.

Уни  пулнинг ҳаммасини тарқатиб юбораётганини кўрган аёли Саидга: «Шунинг озгинасини ўзимизга қолдирсангиз, эҳтиёжларимизга ишлатармидик», деди. Охиратнинг меваларини дунёда ейишга рози бўлмаган буюк саҳобий хотинига қуйидагиларни айтди:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган эдим. У зот бундай марҳамат қилган эдилар: «Агар жаннат аёлларидан бири ерга назар ташласа, дунёни мушк ҳиди қоплаб оларди. Аллоҳга қасамки, мен жаннатнинг абадий неъматларини дунёда емайман. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақир муҳожирлар бойлардан беш юз йил олдин жаннатга кириши ҳақида хабар берган эдилар».

Ҳижратнинг 20-йили қирқ ёшида Химисда вафот этган ҳазрати Саид ибн Омир ўша ерга дафн қилинди.

Аллоҳ Саид ибн Омирдан рози бўлсин.

 

Мустафо Маҳмуд тайёрлади

«Ҳилол» журналининг 3(48) сонидан

 

الأربعاء, 23 آب/أغسطس 2023 00:00

Шайх Салоҳ Абулҳож: Илми ҳол ҳақида

Бугун, 23 август чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.

Мазкур қабул жараёнида билдирилган шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, имомлар фаолияти, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид масалалар атрофлича ўрганилиб, масъулларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.

Бугунги қабул давомида Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.

Ана шундай қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Янгиликлар

Top