muslim.uz
Устоз Салоҳиддин Шарипов: Динимиз асоси – гўзал хулқ
Уламоларимизнинг ташрифлари, ундаги самимий учрашув ва дилдан суҳбатлар намозхонларнинг маърифатини, маънавиятини янада юксалтириб, уларга кўтаринки руҳ бағишламоқда.
Хусусан, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Шарипов Салоҳиддин домла пешин намозида Сирдарёнинг Сайхунобод туманида жойлашган “Абдуолим ота” масжидига ташриф буюрдилар. Пешин намози адо этилгач, мўмин-мусулмонларга ҳусни хулқ ҳақида амри-маъруф қилиб бердилар. Муҳтарам Салоҳиддин домла ўз нутқларида Қуръони каримда келган одоб-ахлоқ ҳақидаги оятларни шарҳлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларидан сўзлаб бердилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: "Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим»" ҳамда "Қиёмат кунида мезоннинг тақво ва ҳусни хулқ турган палласи нақадар оғир бўлади" деб айтган ҳадисларидан намуналар келтирдилар.
Суҳбат якунида масжид аҳлининг саволларига жавоб берилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Имом ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари (22-қисм)
Фиқҳ фани: Қудуқ суви ҳукмлари (аудио)
"Covid-19"га қарши "Карим жамғармаси" тузилганига бир йил бўлди
Ака ва сингил Шоҳида Раҳмон ва Кали Карим пандемиядан кейин кўпчилик дуч келган қийинчиликлардан одамлар омон қолишига ёрдам беришга қарор қилишди. Кембриждан бир оила маҳаллий масжид билан ҳамкорликда Этник жамоалар форуми (CECF) ва машҳур Mill Road Al-Amin озиқ-овқат дўкони эгаси Абдулла Қаюм, Covid-19 га жавобан Кембриж мусулмон жавобини ташкил этишди.
Ака ва сингил қисқа вақт ичида 5 600 фунт стерлинг тўплашди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли коронавирус пандемияси туфайли ўзини озиқ-овқат билан таъминлай олмаган инсонларнинг кўпларининг ҳаёти сақлаб қолинди.
Кейинчалик Шоҳида ва Кали ўз ташаббусларини раҳматли оталари шарафига "Карим жамғармаси" деб номланган хайрия ташкилотига расмийлаштирди.
"Этник гуруҳларнинг айрим вакиллари озиқ-овқат банкидан ёрдам сўрашни хоҳламайди ёки уялади, кўпчилик эса сукут сақлаганча жабр чекмоқда", - дейди мусулмонлар.
Islam.ru хабарига кўра, 2020 йилнинг сентябрида "Карим" жамғармаси ташкил этилганига бир йил бўлганини нишонлайди, уларнинг қарамоғида озиқ-овқат оладиган, ёқилғи, кўрпача, иситгич ва дори-дармон билан таъминланадиган 450 нафар киши бор.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Қиз болани унинг изнисиз турмушга берса бўладими?
Ота-оналар қизлари вояга етгач уни турмушга беришда ҳар хил йўлни тутишади. Баъзи бировлар қизларининг розилиги билан уни турмушга берсалар, айрим кишилар эса қиздан изн олишга унчалик ҳам эътибор бермайдилар.
Аслида, қиз болани турмушга беришда унинг изнига қараш керакми?
Ҳа, қиз бола вояга етгач унинг розилигига-изнига қараш керак. Ислом динида қиз болани розилигини, изнини олмасдан, уни мажбурлаб эрга бериш мумкин эмас. Ҳар бир мўмин-мусулмон қизининг розилигини, изнини олиб сўнгра уни турмушга узатади. Вояга етган қиз боланинг розилигини, изнини олиб турмушга бериш ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Жувон (aввaл турмуш кўрган aёл) ўзи билан маслаҳат қилинмагунча турмушга берилмайди. Бoкирa қизни эса унинг изни-рoзилиги олинмагунча турмушга берилмайди”. Сaҳoбaлaр: “Ё Расулуллоҳ, унинг рoзилиги қaндaй (билинади)?” деб сўрашди. “Сукут сaқлaши (розилигидир)”, дeдилaр (Муттафақун алайҳ).
Албатта, ота-онанинг розилиги ва қиз боланинг изни билан қурилган оила энг бахтли оилалардан бўлади, иншааллоҳ. Аллоҳ таоло ўғил-қизларимизнинг икки дунёда саодатли бўлишларини насиб этсин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг
Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими.