muslim.uz

muslim.uz

Хабарингиз бор, марҳум муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари томонидан нашр этилган “Тафсири Ирфон” китобининг мухтасар шаклда таълиф этилган – “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби чоп этилиб, хайрия тариқасида кенг тарқатилмоқда.

Айни кунларда ушбу Қуръони карим китобининг нусхалари мадрасалар устозлари, талабалари, имом-домлалар, диний соҳа ходимлари ва Қуръони карим ўқишга иштиёқи бор, лекин имконияти йўқ фуқароларга ҳам бепул тарқатиш ишлари давом этмоқда. 

Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” фонди ташаббуси билан ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан Самарқанд шаҳрида эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор, ижтимоий химояга муҳтож юртдошларимизга “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги, “Вақф” фондининг ҳудудий филиали ва ҳамкор ташкилот ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили  Зайниддин домла Эшонқулов  кириш қисми билан очиб бердилар.

Вилоят бош имом-хатиби ўз маърузаларида  диний жабҳада олиб борилаётган эзгу ишлар борасида сўзлади.

Тадбирни “Миссионерликдан огоҳ бўлинг” мавзусида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ўз маърузаси билан давом эттирди.

Маърифий тадбирда сўзга чиққанлар Ислом динининг мазмун-моҳияти, иймон-эътиқод масаласи ҳақида маълумот бериш билан бирга, миссионерлик хатаридан огоҳ бўлиш лозимлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг, имконияти чекланган фуқаролардан 2 нафари сўзга чиқиб, уларга берилаётган эътибор, қилинаётган ҳурмат-эҳтиромдан мамнун эканлигини айтиб ўтди. Қолаверса, Миссионерликнинг салбий оқибатлари борасида етарлича тушунчалар ҳосил қилганлигини ва буларни ўз дўстларига ҳам тушунарли қилиб етказишини таъкидладилар.  

Тадбир давомида марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари таржима қилган “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” китоби имконияти чекланган ҳамюртларимизга ҳадя тариқасида тарқатилди, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Йиғилиш якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан учрашув иштирокчилари учун эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги мабуот хизмати

Ислом жиҳодига чақирувчилардан бири бундай деганди: "Шариат ҳукмларини татбиқ этмаслик, умматнинг устига ёғаётган балоларнинг бош сабабчисидир. Мана шу жоҳилиятга қарши курашиш ва куфрга тиргак бўлаётган тоғут-шайтонларни йўқ қилиш лозим".

Салафий даъватчилардан бири эса бундай деганди: "Оятларни таъвил қилиш қалбларни адаштира бошлади. Кейин бунга оддий одамларнинг қарашларига мувофиқ мазҳабларга эргашиш, суннати мутаҳҳарани тарк этиш ва сўфий тариқатларнинг ёйилиши қўшилди. Бу адашувлар бор экан, умматнинг ҳоли ислоҳ бўлмайди".

Униям гапини эшитдим ва буниям. Ва икковиям душманга бас келолмаслигини ва курашда ғолиб бўлолмаслигини англадим. Чунки улар ўзлари юзланган майдонни ва илонлар чиқиб келадиган ўрани яхши ўрганишмаган. Улар олдига бошидан яраланиб келган беморнинг оёғини боғлаган табибга ўхшашади.

Фаросатсизлик маҳсули бу "жиҳод"ларининг оқибатлари ҳақида ўйлай бошладим. Бир дўстим, булар ҳақида қандай фикрдасиз, деганди. Мен жавоб қилдим: "Буларнинг фаолиятига бир йил бўлмай, хонадон ва масжидларга жанжал ва келишмовчиликлар ёйилади. Бир тоифа ёшлар қамоқхоналарга ташланади. Мустамлака эса ваҳшийлашиб, янада мустаҳкам ўрнашади".

Тахминим тўғри чиқди, қанийди адашган бўлганимда!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

Юртимизнинг Сирдарё вилоятига ташриф буюрган делегация аъзоларининг навбатдаги куни ҳам самарали ҳолатда давом этмоқда.

Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Иброҳим домла Иномов Мирзаобод туманидаги "Зиё" масжидига ташриф буюрди.

Дастлаб пешин намози жамоат бўлиб адо этилди, сўнгра намозхонлар билан дилдан суҳбат бошланди. Унда илм ўрганишнинг фазилатлари, одоблари ҳақида сўз борди. Хусусан, Иброҳим домла Иномов Аллоҳ таолонигн Қуръони каримдаги ушбу оятларини мисол қилиб келтирди: «Сен: "Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!" деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар» (Зумар сураси, 9-оят).

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

Бу оятларда илмли кишилар Аллоҳнинг ҳузурида бошқалардан кўра юқори даражада туришлари очиқ-ойдин айтилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, юртимиздан чет элга ишлаш учун чиқиб кетаётган меҳнат муҳожирлари турли ақидапараст кимсалар ва гуруҳлар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишлари борасида ҳам зарурий маълумотлар берилди.

Дилдан қилинган суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ

Муҳтарам устоз ва мураббийлар! Қадрли фахрийлар!

Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айёмда сиз, заҳматкаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни сўз билан тўлиқ ифода этиш қийин, албатта. Чунки сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойлик – ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос – яхши тарбиядир. Шу боис бугун сизларнинг шаънингизга билдираётган олижаноб истакларимиз, таъзим ва ташаккурларимизни бутун эл-юртимизнинг чексиз ҳурмат ва эҳтироми рамзи сифатида қабул этгайсиз.

Азиз юртдошлар!

Мамлакатимизда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришга қаратилган, оилада фарзанд туғилганидан бошлаб камолот ёшига етгунга қадар уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қиладиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилмоқда.

Биз бу жараёнда инсон капиталига эътиборни янада кучайтириш, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этиш борасида муҳим дастур ва лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Масалан, беш йил олдин юртимизда 5 минг 211 та боғча фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда бу рақам 19 минг 316 тага, тизимдаги қамров 62 фоизга, 6 ёшдаги болалар ўртасида эса 77 фоизга етди.

Мамлакатимизда янги турдаги ва янги сифат босқичидаги таълим масканлари, хусусан, Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослашган мактаблар фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунга келиб математика йўналишида 112 та, физика йўналишида 14 та, кимё-биология бўйича 87 та, информатика ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича 99 та, хорижий тиллар бўйича 207 та ихтисослашган мактаблар фаолият олиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Олий таълим соҳасида ҳам жиддий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Охирги беш йилда чет эллардаги нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 67 та янги университет ва институтлар ҳамда филиаллари барпо этилиб, уларнинг умумий сони 144 тага етказилгани, қамров даражаси 3 карра ортиб, 9 фоиздан 28 фоизга етгани ҳам шундан далолат беради.

Жорий ўқув йилида энг замонавий талаб ва стандартлар асосида ташкил этилган Янги Ўзбекистон университети дастлабки талабаларни ўз бағрига қабул қилди.

Бундай янгиланиш жараёнларида устоз-мураббийларимизнинг ишга, ҳаётга муносабати ва масъулияти тубдан ўзгариб, уларнинг доимий изланиб, янгиликка интилиб яшаётгани, илғор таълим технологиялари ва методикаларини пухта ўзлаштириб бораётгани, ҳеч шубҳасиз, ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Муҳтарам ватандошлар!

Бугунги шиддатли замон олдимизга қандай мураккаб вазифаларни қўяётганини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Уларни ҳал этиш ва эзгу мақсадларимизга етиш, дунё миқёсида рақобатбардош бўлиш учун халқимизни, авваламбор, ёшларимизни илм-фан, маърифат ва маънавият, тараққиёт ютуқлари билан қуроллантиришимиз керак.

Айни шу мақсадда таълим мазмунини тўлиқ янгилаш учун мамлакатимиз олимлари, тажрибали педагоглар ва хорижий экспертларни кенг жалб қилган ҳолда, Миллий ўқув дастури яратилиб, босқичма-босқич амалиётга татбиқ этилмоқда.

Замонавий дарсликларни яратиш бўйича дастлабки натижаларга эришилиб, жорий йилда илк бор бир миллиондан ортиқ бошланғич синф ўқувчиларимиз янги дарсликлар бўйича таълим олмоқда.

Бугунги кунда олий таълим тизимини янги сифат босқичига кўтариш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, олийгоҳларимизни таълим ва илм-фаннинг йирик марказларига айлантириш бўйича бошлаган катта ишларимизни жадал давом эттиришимиз лозим.

Таълим соҳасининг яна бир муҳим вазифаси – фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, Ватан ва халқ манфаатларини қатъий ҳимоя қила оладиган, замонавий, кенг фикрлайдиган ёшлар авлодини шакллантиришдан иборат. Шу сабабли Узлуксиз таълим тизимида ижтимоий фанларни ўқитиш тартиби ва тамойиллари концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш объектив заруратга айланмоқда, деб ўйлайман.

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Жамиятимизда боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-ижодий зиёлиларни бугун биз интилаётган Учинчи Ренессанснинг тўрт таянч устуни деб эътироф этмоқдамиз. Шундан келиб чиқиб, уларнинг ҳурмат-эътиборини ошириш, хусусан, муаллим ва устозларнинг қадри, шаъни ва ғурурини тиклаш, машаққатли ва шарафли меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича бошлаган ишларимизни албатта янги поғонага кўтарамиз.

Сиз, азизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, эзгу фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, муҳтарам устозлар!

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Top