www.muslimuz

www.muslimuz

Қуйида келтириладиган ҳадис, фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Қўй боқиб юриб ҳам китоб ўқишинг мумкин. Маданиятни қаҳвага ҳеч қандай алоқаси йўқ.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Фейсбукка таомимизнинг расмини қўймаслигимиз бизнинг овқат емай, оч юришимизни англатмайди.

Фейсбукка аёлимиз расмини қўймаслигимиз бизнинг оила қурмаган бўйдоқ эканимизни англатмайди.

Фейсбукка масжидда ўтирганимиз расмини қўймаслигимиз бизнинг намоз ўқимаслигимизни англатмайди.

Фейсбукка фарзандларимизнинг кўкрагидаги талабалик нишонини расмга олиб, тармоққа қўймаганимиз уларнинг кириш имтиҳонларида йиқилганини англатмайди.

Фейсбукка шифохонада юрган расмларимизни қўймаслигимиз бизнинг касал бўлмаслигимизни англатмайди.

Фейсбукка саёҳат қилиб юрганимиз расмини қўймаганимиз уйимизни ичидан қулфлаб олиб, калитни ютиб юборганимизни англатмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ҳар биримиз бир хил кўзга эгамиз, лекин бир хил назар солишга эга эмасмиз.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар зулм бўлаётган пайтда бетараф бўлиб турсанг, демак, золимнинг ёнида туришни танлабсан.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар кимдир сендан ғазаблансаю аммо сенинг тўғрингда ёмон иш қилмаса, уни ўзингга дўст сифатида танла. Чунки ғазаб башариятнинг аслини очиб ташлайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Сув билан харсангтош ўртасидаги курашда вақт ўтиши билан сув ғалаба қозонади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Одамлар олдида фариштадек бўлиб, ўзинг қолганингда иблисдек бўлма!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Кимда ким қиммат нарсани текинга бериб юборса, вақти келиб арзон нарсани жуда қиммат нархга сотиб олади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

  

Вівторок, 15 октябрь 2019 00:00

Данагидан мағзи ширин

Расмга олган йигит шундай изоҳ қолдирибди:

«Отам ўғлимни илк бор бағрига босяпти. Уни бунчалик хурсанд ҳолда кўрмагандим».

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Вівторок, 15 октябрь 2019 00:00

Меъёрдан ортиқ юк

Болалигида кўпчилик космонавт, учувчи бўлишни орзу қилган. Космонавтлар, учувчилар дуч келадиган ҳолатлардан бири – меъёридан ортиқча юкдир. Буни рус тилида перегрузка дейилади. Бу танага ташқаридан ортиқча юкнинг тушиши бўлиб, лотинча g (жи) ҳарфи билан белгиланади.

Инсон қаерда, қандай  шароитда тургани, қандай тезликда ҳаракатланаётганига қараб турли юк босими остида бўлади. Кўпчилигимиз истироҳат боғларидаги аттракционларга тушганимизда, танамиздаги оғирлик, ноқулайликни ҳис этганмиз. Ана шу танага тушаётган юкдир. Бизга юк тушганда, танамиз ўз вазнидан бир неча баробар оғирлашиб кетади.

Инсон космосда вазнсизлик ҳолатида турганда унга юк тушмайди. Демак, бу пайтда унга тушадиган юк 0 g деб белгиланади.

Инсон ер сатҳида ҳаракатланмай турганда, ернинг тортишиш кучи сабабли унга 1 g оғирлигида юк тушаётган бўлади.

Самолётда кетаётган йўловчи танасига 1,5 g оғирликда юк тушади.

Парашютда тушаётган одам ерга сониясига 6 метр тезликда қўнганида унинг танасига 1,8 g оғирликда юк тушади.

Космонавтлар космик кемада Ер атмосферасига кираётган пайтда уларнинг танасига 3-4 g оғирликда юк тушади.

Парашютда тушаётган одам парашюти очилган лаҳзада унинг танасига 10 g оғирликда юк тушади.

Аэробатика (самолётни турли манёврларда, акробатик ҳаракатлар қилдириб учиш) самолётида учаётган учувчи танасига 12 g оғирлигида юк тушади.

Баъзан космик кеманинг фавқулодда тушиши асносида 20-26 g оғирликда юк тушади.

Автопойгада иштирок этаётган ҳайдовчи танасига фавқулодда 179,8 g оғирликда юк тушган.

Форт-Уортда бўлаётган автопойгада Кенни Брак исмли иштирокчи танаси бахтсиз ҳодиса туфайли 214 g оғирликдаги юкни қабул қилган.

Колибри қушлари тезкор ҳаракати, турли парвозлари сабабли уларнинг бошига 304 g оғирликда юк тушади.

Венера атмосферасининг зич қатламларида “Венера-7” сайёралараро станцияси тормоз бериши пайтида унга 350 g оғирликда юкни тушган.

Қизилиштон номли қуш тумшуғи билан дарахтга уриб, ковак очаётган пайтда унинг бошига 1000 g оғирликда юк тушади.

Қуролдан ўқ отиш пайтида стволдан чиқаётган ўқнинг юки 47 000 g оғирликда бўлади.

Аллоҳ таоло инсон учун барча шароитларни яратиб қўйган. Ерда қулай юриши, қийналмаслиги учун Ернинг тортишиш кучини ҳам, атмосферанинг босимини ҳам, инсоннинг ички босимини ҳам бир-бирига мутаносиб қилиб яратган. Бу Роббимизнинг биз бандаларига ато этган катта неъмати, меҳрибонлигидир.

         Аллоҳ таоло инсонга тоқати етмайдиган нарсани юкламаган. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

لاَ يُكَلِّفُ اللّهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا

“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас” (Бақара сураси, 286-оят).

Кимга қандай қувват беришни, кимни нимага кучи етадиган қилиб яратишни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ

“Аллоҳ билади, сиз билмайсиз” (Бақара сураси, 216-оят).

 

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин!

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу нашрларни ўқиганда юртимиз ва дунё мусулмонлари ҳаёти билан танишиш баробарида илм ҳам ўрганасиз. Шунингдек, юртимиздаги энг кўп ададда нашр этиладиган “Ҳидоят” журнали ва салмоқли ададларда чоп этилувчи “Мўминалар” журнали ва “Ислом нури”  газетаси сизнинг ҳамфикрларингиз сонини ҳам орттиради. Сиз ушбу нашрларда ўз ижодингиз билан қатнашиш имконига ҳам эгасиз. Сизнинг ижодингиз “Газетхон илҳоми”, “Мактубларда манзаралар”  ва бошқа мавзуга мос рукнлар остида эълон қилинади.

Ушбу нашрларда эълон қилинган энг яхши материаллар учун, ушбу нашрларга энг кўп обуна ташкил қилувчилар учун қимматбаҳо совринлар ҳам берилади. Шунингдек, ижодкорлар, имом-хатиблар, имом ноиблари ва отинойилар учун “Ижодий ишлар танлови” ҳам эълон қилинди. Бу ҳақда батафсил “Ислом нури” газетасининг 17-сонида эълон берилди.

Обуна бўлинг: газета, журнал ўқиб илмингизни бойитинг ва нашриёт совринларига эга бўлинг!

Сурхондарё вилоятида Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида янги меҳмонхонанинг очилиш маросими ўтказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедовлар мазкур қадамжога ташрифлари доирасида вақф меҳмонхонасини очиб бердилар.

 

Тадбирда шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ва вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддинов иштирок этди.

vaqf.uz
vaqf.uz

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Янги меҳмонхонада зиёратчилар учун барча қулайликларга эга шарт-шароитлар яратилган бўлиб, замонавий услубда жиҳозланганлиги қайд этилди. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга бўлиб юқори хизмат кўрсатувчи қулайликларга эга люкс ҳамда ярим люкс хоналарни ўз ичига олади. Меҳмонхона ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. Бу эса ҳам дам олувчилар, ҳам йўловчилар учун хоҳлаган вақтда келиб танавул қилиш имкониятини яратади. 

 

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Яна бир жиҳати меҳмонхонанинг Тошкент-Термиз халқаро магистрал трассасанинг ёнида эканлиги. Бу эса Исо Термизий, Султон Саодат, Кампиртепа, Фаёзтепа ҳамда Ҳаким Термизий зиёратгоҳ ва тарихий ёдгорликларига тез фурсатда етиб олиш имконини беради. 

 

Шунингдек очилиш маросими давомида вилоятдаги 30 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва Қибла кўрсатгичи ўрнатилиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, истиқболда меҳмонхонани ҳалол стандартига мос ҳолатга келтириш кўзда тутилган.

 

Меҳмонхона фаолиятидан келиб тушган маблағлар вақф мулкларини тасарруф этиш ҳамда хайрия мақсадлари учун ишлатилади.

 

«Вақф» хайрия жамоат фонди ушбу меҳмонхонанинг ташкил этилиши ва фаолиятининг йўлга қўйилишида кўмак кўрсатган саховатпеша ҳомийларга ўз миннатдорлигини билдиради. Қилган эҳсонларингизни Аллоҳ ҳузурида қабул айласин.

 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Мақолалар

Top