Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Фақирлик – олийжаноб нафсларни хор қилолмайди. Бойлик – пасткаш нафсларни олийжаноб қилолмайди”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

*****

Ҳақиқий дўстлар ўз муҳаббатларини бахтиёр лаҳзаларда эмас, қийин лаҳзаларда кўрсатадилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ҳаётингга кўплаб инсонлар кирадилар ва чиқадилар. Аммо ҳақиқий дўстларгина қалбингда яхши из қолдирадилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бир кун безовта бўлиб яшаш инсонни бир ҳафта ишлагандан кўра кўпроқ чарчатади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Фақирлик – олийжаноб нафсларни хор қилолмайди. Бойлик – пасткаш нафсларни олийжаноб қилолмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар сочларинг ададича дўстларинг бўлса ҳам мақтанма. Уларга ишинг тушса, ўзингнинг сочсиз одамлигингни билиб оласан.

“Фикр дурдоналари”

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Read 3975 times

Мақолалар

Top