Мақолалар

Ҳожиларга бир миллион дона сим-карта ва бепул интернетдан фойдаланиш таклиф этилади

Бу йилги ҳаж мавсумида Саудия Арабистони ҳожиларга туҳфа тариқасида 1 миллион сим-карта ва бепул интернетдан фойдаланиш имкониятини яратиб беради. Бу ҳақда Аrabnews хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу лойиҳа ҳожиларга хизмат кўрсатиш дастурининг бир қисми бўлиб, уларга ҳаж мавсумини хотиржам ўтказишлари учун оила аъзолари ва яқинлари билан алоқада бўлиш имконини беради. Ҳаж мавсуми давомида махсус гуруҳ ушбу фаолият билан шуғулланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2360 times

Мақолалар

Top