Мақолалар

Қуръонга хизматнинг мукофоти

Имом Нофеъ раҳимаҳуллоҳ ўлим тўшагида ётганларида фарзандлари у зотдан васият сўрашади. Шунда буюк тобеиннинг васиятлари Анфол сурасининг илк ояти бўлади:

 

فَاتَّقُواْ اللّهَ وَأَصْلِحُواْ ذَاتَ بِيْنِكُمْ وَأَطِيعُواْ اللّهَ وَرَسُولَهُ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

«Бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳ этинглар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинглар».

У зот шу оятни ўқийдилар-у, омонатни топширадилар.

Энг охирги ўқиган оятлари шу бўлди.

Энг охирги айтган калималари Қуръон оятидан бўляпти.

Ҳа, киши ҳаётда қандоқ яшаса, шундоқ вафот этади ва қиёмат куни ўшандоқ тирилади.

У зот Қуръон билан яшадилар, вафотлари ҳам Қуръон тиловати устида бўлди ва иншааллоҳ, маҳшаргоҳда ҳам Қуръонни тиловат қилиб турадилар.

Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзининг аҳлига, қори бандаларига берадиган лутфидир, карамидир, иззатидир.

 

Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

Read 2503 times

Мақолалар

Top