Мақолалар

Францияда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлардан бири – «Муҳаммад»

Жорий йилда Францияда чақалоқларга энг кўп қўйилган 20 исмдан бири “Муҳаммад” бўлди, дея хабар (https://azon.uz/content/views/franciyada-chaq00) бермоқда “Евроньюс”.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат Францияда илк бор кузатилмоқда. Бу ерда 2019 йилда туғилган 2500 болага “Муҳаммад” исми берилган. Айниқса, келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган мусулмон оилалар тўнғич ўғлига ана шу исмни қўйишни маъқул кўради.

Бу йил Францияда ўғил болаларга энг кўп қўйилган 5 исм қуйидагилардир: Габриэл, Рафаэл, Лео, Луис ва Лукас. Қизларга энг кўп қўйилган исмлар эса Эмма, Жади, Луиза, Алиса ва Клое бўлди.

Францияда ХХ асрнинг бошларида қабул қилинган қонунга кўра, ота-оналар фарзандлари учун давлат томонидан белгилаб берилган исмлар рўйхатидан бир исмни танлашига тўғри келар эди. Бу қонун 1993 йилдагина енгиллатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2161 times

Мақолалар

Top