5-қисм
Пайғамбарларга берилган мўъжизалар ва авлиёларга ато этилган кароматлар ҳақ ва ростдир. Аммо ахборларда ривоят этилган Иблис, Фиръавн, Дажжол каби Аллоҳнинг душманларига берилган ва бериладиган ғайри табиий имкониятлар мўъжиза ҳам эмас, каромат ҳам дейилмайди, балки уларнинг ҳожатларини раво этиш деб саналади. Зеро Аллоҳ таоло ўз душманларига уқубат сабаби бўлсин деб уларни ўз майлларига қўйиб берди ва ҳожатларини ҳам (вақтинча) раво этиб туради. Улар бундан мағрурланиб, тажовузкорлик ва куфрда давом этадилар. Буларнинг ҳаммаси жоиз ва мумкин ишлардандир.
Аллоҳ таоло яратмай туриб ҳам яратувчи (холиқ) эди. Ризқ бермай туриб ҳам розиқ эди.
Аллоҳ таоло охиратда кўрилади. Мўъминлар Уни жаннатда ўз кўзлари билан ташбеҳсиз, кайфиятсиз, кўрувчи билан Унинг ўртасида маълум бир масофа бўлмаган ҳолда кўрурлар.
Имон – бу иқрор ва тасдиқдан иборатдир. Осмонлару Ер аҳлининг имонлари имон келтирувчи нарсалар жиҳатидан кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам. Аммо ишонч ва тасдиқ жиҳатидан озайибкўпайиб туради. Мўъминлар имонда, тавҳидда, ўзаро тенгдирлар, аммо амалда бирбирларидан ортиқкамдирлар.
Ислом – бу Аллоҳнинг буйруқларига таслим ва итоат этишдир. Имон билан Ислом ўртасида луғавий жиҳатдан фарқ бўлсада, лекин исломсиз имон, имонсиз ислом бўлмас. Уларнинг иккиси астар билан овра ёки ич билан таш кабидир. Дин эса имон, ислом ва шариат аҳкомларининг йиғиндисидир.
Аллоҳни барча сифатлари билан Китобида ўзи тавсиф этганидек ҳақиқий маърифат билан таниймиз. Лекин ҳеч ким Унга лойиқ, ҳақиқий ибодат билан ибодат қила олмайди. Лекин Китобида буюрганидек, Расулининг суннатида кўрсатилганидек ибодат қилиши мумкин. Демак, барча мўъминлар маърифат (Аллоҳни таниш)да, ишончда, таваккулда, муҳаббатда, ризода, хавфда, умидда ва имонда тенгдирлар. Бундан ташқари амалларда эса, бирбирларидан фарқ қилурлар.
(Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг
“Фиқҳи акбар” китоби)