Пойафзалга масҳ тортиш – суннат. Рамазон ойи кечаларида ўқиладиган таровеҳ намози – суннат. Ҳар қандай солиҳ ва фожир мўминга иқтидо қилиб намоз ўқиш жоиз. Мўъмин кишининг қилган гуноҳлари унга зарар қилмайди демаймиз. Яна уни дўзахга киритмайди ҳам демаймиз. Лекин уни абадий қолдиради ҳам демаймиз. Лекин у ерда абадий қолдиради ҳам демаймиз, ҳатто у фосиқ бўлган тақдирда ҳам. Аммо дунёдан имонли кетган бўлиши шарт.
Барча савобли ишларимиз қабул қилинур ёки гуноҳларимиз кечирилур ҳам демаймиз. Лекин айтамизки, ҳар ким қайси бир савобли ишни барча шартшароити билан уни бузиб қўядиган айблардан холи ҳолда адо этган бўлса ҳамда дунёдан шу тарзда ўтган бўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг эзгу ишини зое кетказмайди. Балки уни қабул этади ва унга яраша савоб ёзади.
Ширк ва куфрдан бошқа гуноҳларни қилган ва тавба қилмай туриб дунёдан мўъмин ҳолда ўтган кишининг иши Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола – хоҳласа жазо беради, хоҳласа афв этиб, асло дўзах азобига дучор этмайди. Риёкорлик ва манманлик билан қилинган ҳар бир хайрли ишнинг савоби бекор қилинур.
(Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг
“Фиқҳи акбар” китоби)