Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Улкан насибага эришганлар учта:
Роббисига йўлиқишдан олдин Уни рози қилган киши.
Ота-онасидан айрилишидан олдин уларга яхшилик қилган киши.
Дунё уни тарк этишидан олдин ўзи дунёни тарк қилган киши.
Эй Роббим! Бизни ана шундай насибага эришувчилардан қилгин!
“Ховатир роқия журнали”
*****
Гоҳида кўпчиликнинг ичида бўлганингда ҳам ёлғизликни ҳис қилиб, бир киши билан турганингда шодликни ҳис этасан. Демак, гап атрофингдаги одамларнинг ададига боғлиқ эмас, балки ёнингдаги кишининг қалбига боғлиқ.
“Ховатир роқия журнали”
*****
Сабр қил! Аллоҳ таолонинг неъмати, карами, туҳфаси кечикмайди. Фақат муносиб вақтда келади.
“Ховатир роқия журнали”
*****
Сиқилишинг кетиши учун истиғфорни кўпроқ айт! Буюк Аллоҳдан гуноҳларимнинг кечиришини сўрайман ва Унга тавба қиламан!
“Ховатир роқия журнали”
*****
Чин дўстлик қийин вазиятларда билинади, ўй йил бирга юриш билан эмас.
“Ховатир роқия журнали”
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов