Мақолалар

Қуръондаги нидо

Қуръони каримда энг кўп нидо “Эй имон келтирганлар...” деб бошланади. Бу ибора Қуръонда 89 ўринда келган. Иккинчи ўринда “Эй инсонлар....” деб бошланадиганлари 20 та ўринда келган. Ундан кейинги 15 ўриндаги хитоб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли. Бу ўринларда “Эй Пайғамбар...” деб оятлар бошланган. 2 ўринда “Эй инсон...”деб оят бошланган. Бу ўринлар Инфитор сураси 6 оят ва Иншиқоқ сураси 6 оят, “Эй куфр келтирганлар...” деб бошланувчи биттагина оят бор. У ҳам бўлса Таҳрим сураси 7 оят.

Эй имон келтирганлар Аллоҳдан қўрқинглар...”деб бошланадиган оятлар 7 та суранинг   7 ўрнида зикр қилинган;

  1. Бақара сураси 278 оят.
  2. Оли Имрон сураси 102 оят.
  3. Моида сураси 35 оят.
  4. Тавбв сураси 119 оят.
  5. Аҳзоб сураси 70 оят.
  6. Ҳадид сураси 28 оят.
  7. Ҳашр сураси 18 оят. 

Ибодуллоҳ Аҳроров

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

 

Read 2742 times

Мақолалар

Top