Мақолалар

Муфтий ҳазратлари мақолаларига муносабат: “Кимки ерга меҳр берса, бунинг савоби каттадир”

Бугун оммавий ахборот воситалари, жумладан, Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги “Янги Ўзбекистон” газетаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси веб портали muslim.uz ва бошқа бир қатор ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Ким ерга меҳр берса, бунинг савоби каттадир” мавзусидаги мақолалари эълон қилинди.

Мазкур мақола айнан ҳозирги вақтда барчамиз учун зарур бўлган, энг долзраб масалаларга очиқ-ойдин муносабат билдирилган мақола бўлиб, у Муфтий ҳазратларининг халқимизга қилган яна бир муҳим мурожаати бўлди.

Айниқса, мақоладаги ҳозирги карантин даврида ваҳимага тушмаслик, ваҳиманинг ўзи ярим касаллик, хотиржамлик эса ярим соғлик экани, ҳар бир ибтидонинг интиҳоси бўлганидек, бундай синовли кунлар ҳам тез фурсатда Аллоҳ таолонинг иродаси ила тарихга айланиши, бундай кунларда ҳар бир мусулмон эътиқод ва амалда қандай йўл тутиши лозимлиги тўғрисида келтирилган сўзлар ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди.

Мақолада, шунингдек, бугунги оғир дамларда аҳоли аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш муҳим экани, бундай синовли даврда халқимиз рўзғори учун керак бўлган томорқа ерларини қаровсиз ташлаб қўймаслик, ҳадиси шарифда: “Агар қиёмат қоим бўлишни бошласаю, бирингизнинг қўлида ниҳол бўлса, қиёмат қоим бўлишдан олдин уни экишга қурби етса, бас, шундоқ қилсин”, деб айтилгани ҳақида келтирилган фикрлар барчамизни бефарқ бўлмаслик ва халқ дарди билан яшашга ундайди.

Мақоланинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

Ўқинг ва бошқаларга тарқатиб, савобга эришинг!

Уйда қолинг! Уйингизда туриб, маърифат нурини тарқатишга ҳиссангизни қўшинг!

ҲАЙДАРХОН ЙЎЛДОШХЎЖАЕВ

Мир Араб олий мадрасаси ректори

Read 2681 times

Мақолалар

Top