— Қуръон тиловатидан сўнг дуои фотиҳада унинг савобини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаймиз. Ана шунда у зотнинг номлари зикр этилганида айримлар саждага бош эгадилар, айримлар эса йўқ. Қайси бири тўғри?
— Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганда ва саловот айтиш пайтида саждага бош эгиш мутлақо мумкин эмас. Сажда фақат Аллоҳ таолога қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганда фақат у зотга салавот айтилади. Бошқа амал қилинмайди.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ