Мақолалар

Динда саволим бор: Таомларини расмга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш кибрга кириб қолмайдими?

— Бугун баъзи бировлар eган-ичган овқатларини расмга олиб, уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиради. Бу мақтанчоқлик ва кибрга кирган бўлиб қолмайди-ми?

— Киши ҳар бир қилган ишини ва ҳар бир гапирган гапини қиёматда ҳисоб қилиниши аниқ бўлган амалларидан деб билса, беҳуда нарсалардан ўзини тияди. Айниқса, кишини жойлаштирадиган расмлари неъматлардан маҳрум бўлганларнинг қалбига озор бериши мумкин бўлса, мутлақо одобсизлик бўлади. Бу иш бошқа тарафдан риё ва манманликка ҳам сабаб бўлади. Ҳасан Басрий: “...таоми билан мақтанадиганлар бизни мажлисларимизга яқинлашмасин”, деганлар.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Read 2582 times

Мақолалар

Top