Мақолалар

Қуддуси шариф – мусулмонларнинг учинчи муқаддас шаҳридир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Профессор Талал Ақилий айтади:
«Бу атрофлар бозор эди. У Рум эҳромини ўраб турарди. Эҳромнинг ичида қадамжо бор эди. Бу девор Рум эҳромининг ташқи девори эди. У ўзгармаган, бироқ бинонинг моҳияти ўзгарди. Рум эҳроми энди Византия черковига айлантирилди».

VII асрда шаҳарни фатҳ қилган мусулмонлар черковни тортиб олишмади, балки умавийлар масжидини қуришди. Бу масжид ҳозир ҳам бор. Бир неча ўн йиллар давомида ушбу бино насронийлар черкови бўлиб турди. Буни қарангки, мусулмонлар уни насронийлар билан баҳам кўришга қарор қилишди.

«Шарқ томонда масжид, ғарб томонда эса черков эди. Дамашқ аҳли – мусулмонлар ҳам, насронийлар ҳам жанубий дарвозадан кириб келар, сўнг ўз ибодатхонаси томонга – мусулмонлар масжидга, насронийлар черковга юрар эди. Бу ҳолат 70 йил давом этди».

Дамашқнинг мусулмонлар томонидан фатҳ қилиниши диний ва маданий бағрикенглик ҳамда ҳарбий куч асосида бўлди. Ушбу тамойилларга кейинги фатҳларда ҳам, ҳатто бутун минтақа учун муҳим аҳамиятга молик шаҳарни фатҳ қилишда ҳам қатъий риоя қилинди. Бу шаҳар алоҳида ­стратегик аҳамият касб этмаса-да, минтақадаги барча диний жамоалар учун, жумладан, ёш Ислом давлати учун ҳам улкан аҳамиятга эга эди.

Қуддуси шариф. Ҳадисларга кўра, Жаброил фаришта Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Исро, яъни мўъжизавий тунги сайр асносида айнан мана шу шаҳарга олиб келган. У зот бу ерда бошқа пайғамбарларга намозда имом бўлганлар, сўнг Аллоҳ таолонинг даргоҳига кўтарилганлар. Қуддуси шариф – мусулмонларнинг Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварадан кейинги учинчи муқаддас шаҳридир.

«Ислом тарихи» биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Read 1172 times

Мақолалар

Top