Мақолалар

Мислсиз, илоҳий, моддий неъмат

Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар! Зеро У исроф қилгувчиларни севмас!”

  (Қуръони карим. Аъроф сураси 31 оят).

Ўзи назар қилган, Ўзи ўзгача назар қилган мана шу жаннатмакон диёрни Аллоҳ таоло Ўз Илоҳий назари ва Илоҳий раҳмати ила боқиб, ушбу муқаддас заминимизни инсоннинг ақли ожизлик қиладиган кўпгина беҳисоб неъматлар билан неъматлантириб қўйган... Айнан бизнинг жаннатмакон юртимизга, муқаддас заминимизга, Худо назар қилган диёримизга, жонажон Ўзбекистонимизга Аллоҳ таборака ва таолодан ато этилган бундай неъматларни нафақат инсон зоти, балки ҳеч қандай, ҳатто охирги моделдаги янги чиққан энг замонавий компьютер ҳам санаб саноғига ета олмайди!

Бундай беҳисоб ва бебаҳо, азиз ва буюк, мислсиз ва беқиёс, тенги йўқ моддий ва маънавий неъматлар ичида биттаси бу – “сув” деб аталмиш ИЛОҲИЙ (!) моддий (!) неъмат.

 

22 МАРТ – БУТУНЖАҲОН СУВ КУНИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан

1993 йилда № A/RES/47/193-сонли Қарори билан таъсис этилган.

БМТнинг расмий тилларида:

World Day for Water (инглиз),

اليوم العالمي للمياه (араб),

Día Mundial del Agua (испан),

世界水日 (хитой),

Всемирный день водных ресурсов (рус),

Journée mondiale de l'eau (француз).

 

Америка Қўшма Штатларининг Массачусетс технология институти олимлари бошқа сайёраларда ҳаёт мавжудлиги учун асос бўлиши мумкин бўлган сувга муқобил эритувчиларни кўриб чиқдилар. Тадқиқот натижаларига кўра, фақат сув ҳаёт учун ягона мос асос бўлиб чиқди. Тадқиқотчилар коинотда сув билан бир хил рол ўйнаши мумкин бўлган, муҳим озиқ моддаларни эритиб, уларни тирик организмлар учун мавжуд қиладиган бошқа молекулалар бор-йўқлигини кўриб чиқдилар. Бундай моддалар тўртта мезонга жавоб бериши керак: фақат баъзи молекулаларни эритиб юборади (лекин ҳаммаси эмас), метаболизмда муҳим рол ўйнайди, мураккаб органик молекулаларнинг кенг доирасини йўқ қилмайди ва тошли сайёраларда миллиардлаб йиллар давомида мавжуд. Илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, барча маълум эритувчилар орасида сув бу шартларни қондирадиган ягона моддадир.

Шундай беқиёс, бетакрор ва мўжизавий неъмат – сув неъмати айнан бизнинг юртимизда ҳам сероб эканлиги ҳам – бу Яратганнинг айнан бизнинг юртимизга ўзгача Илоҳий назари билан боққани! Ер юзининг бошқа жойларига нисбатан Аллоҳ таоло айнан бизни юртимизга ўзгача назари билан, ўзгача раҳмат назари билан боққанини яққол белгиси, далили, исботи ва намунаси! Буни онглаб тушуниб етиш учун махсус илм даргоҳларида, катта-катта институтларда ёки ислом университетларида ўқиб, таълим олиш шарт эмас! Бу – осмондаги Ой ва Қуёшдай бутун инсониятга маълум ва машҳур бўлгани каби, дунё халқи учун очиқ-ойдин хақиқатлиги ҳаммага аён!

Демак, сув – Худои таолонинг бандаларига берадиган бу оламидаги мўъжизавий неъматларидан бири! Аллоҳ таолонинг шу мўъжизавий неъматлари ичида энг катталаридан ва энг манфаатлиларидан бири!

 

 

ЭНЦИКЛОПЕДИК МАНБАЛАРДА қуйидаги маълумотлар битилган:

 

  • Сув (кимёвий формуласи: H2O) – ҳидсиз, рангсиз, таъмсиз, шаффоф, суюқлик шаклидаги кимёвий моддадир (нормал ҳолатда). Ер сиртининг 71 фоизини эгаллайди (~ 1.460 × 1015кг).
  • Агар сайёрадаги барча сувларнинг фоизини ҳисобласак: 97,54 % океанлар; 1,81 % музликлар; 0,63 % ер ости сувлари; 0,009 % дарёлар ва кўллар; 0,007 % қитъалардаги шўр сув; 0,001 % атмосферадаги сувдир. Бундан ташқари сув организмлар таркибида ҳам мавжуд.
  • Сув кучли эритгич ҳисобланади. Ернинг геологик тузилиши тарихи ва унда ҳаётнинг пайдо бўлиши, физик ва кимёвий муҳит, иқлим ва об-ҳавонинг шаклланишида сув муҳим аҳамиятга эга.
  • Ер юзининг қарийб 3/4 қисмини ташкил қилади. Гидросфера – океанлар, денгизлар, кўллар, сув ҳавзалари, дарёлар, Ер ости сувлари, тупроқлар намини ўз ичига олган Ернинг сувли пўсти 1,4-1,5 млрд. км³ ни ташкил этади. Атмосферада сув буғ, туман, булут, ёмғир, қор ҳолатида бўлади. Қуруқликнинг 10 % га яқин қисми муз билан қопланган. Литосферада гидросферадагига яқин миқдорда, яъни 1-1,3 млрд. км³ сув бор. Ер мантиясида улкан миқдорда (13-15 млрд. км³) сув бор. Барча тирик организмлардаги сув Ер юзидаги дарёлар сувининг ярмига тенг. Ердаги ҳамма сув бир-бири билан ва атмосфера, литосфера, биосферадаги сув билан ўзаро таъсирда бўлади.
  • Олимлар қуйидагиларни ажратадилар: “қаттиқ” – муз, “суюқ” – сув, “газсимон” – сув буғлари. Ердаги сув учта асосий ҳолатда мавжуд бўлиши мумкин: “қаттиқ”, “суюқлик”, “газсимон”. Сув бир вақтнинг ўзида бирга яшаши ва бир-бири билан ўзаро таъсир қилиши мумкин бўлган турли шаклларни олиши мумкин: осмондаги сув буғлари ва булутлар; денгиз суви ва айсберглар; Ер юзидаги музликлар ва дарёлар; Ердаги қатламлар. Бошқа турлари: “тоза сув”, “ёмғир суви”, “денгиз суви”, “Ер ости сувлари”, “минерал сув”, “шўр сув”, “ичимлик суви” ва “муслук суви”, “дистилланган сув ва деионизацияланган сув”, “чиқинди сув”, “ёмғир суви” ёки “ер усти сувлари”, “пироген бўлмаган сув”, “полимерланган сув”, “тузилган сув”, “эриган сув”, “ўлик сув” ва “тирик сув”.
  • Сайёрамиз атмосферасида сув майда томчилар шаклида, булутлар ва туманларда, шунингдек буғ шаклида бўлади. Конденсация пайтида у атмосферадан ёғингарчилик (ёмғир, қор, дўл, шудринг) шаклида чиқарилади.
  • Сув – ердаги барча тирик организмларнинг энг муҳим моддасидир.
  • Сув – бу ҳаёт! Унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. У тирик организмлар учун жуда чекланган, лекин жуда муҳим манба ҳисобланади. Бундан ташқари, сув ноёб хусусиятларга эга жуда қизиқ моддадир, бу хусусиятларнинг баъзилари жуда ҳайратланарли.

 

 

УШБУ СОДДА ВА ШУ БИЛАН БИРГА СИРЛИ МОДДА ҲАҚИДА

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР:

 

СУВ ҲАҚИДА БИЗ БИЛМАЙДИГАН ҲАҚИҚАТЛАР:

 

  • БМТ маълумотлари бўйича, Ер сайёрасида 2,2 миллиард кишининг хавфсиз сув ресурсларидан фойдаланишга имкони йўқ.
  • Сув сайёрамиз ҳудудининг 70 фоизини қоплайди. Шу билан бирга, ушбу миқдорнинг атиги 3 фоизи чучук сув, яъни ичиш учун яроқлидир. Музликларда жойлашгани сабабли унинг кўп қисмини ишлатиш мумкин эмас.
  • Сув – қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги барча технологик жараёнларнинг зарурий қисмидир.
  • Сув 42 даражага қадар музламаслиги мумкин. Зарарли аралашмаларсиз, жуда тоза сув суюқ ҳолда ушбу ҳароратгача совутилиши мумкин. Муз асосан сув таркибида бўлган ифлослик зарралари атрофидагина шакллана бошлайди.
  • Сув ўз хотирасига эга. Водород алоқаси H2O молекулаларини одатда кластерлар деб аталадиган гуруҳларга бирлаштиради ва улар ўз навбатида клатрат (инклюзив уланиш) ларни ҳосил қилади. Структураланган (тузилиш ҳосил қилган) сув бу аниқ кластерлар ҳосил қилган сувдир. Сув кластерларини ҳар қандай таъсирдан қайта ташкил этиш мумкин бўлганлиги сабабли, ўз атрофидаги барча маълумотларни ёзиб қолади. Олимлар бу таъсирни “сув хотираси” деб аташди.
  • Юрак саломатлиги учун етарли миқдорда сув зарур. Кузатишлар кунига 6 стакан сув ичган одамларнинг юраги 2 стакан ичган одамларга қараганда соғлом бўлишини кўрсатди.
  • Инсон ўз ҳаёти давомида тахминан 35 тонна сув ичади.
  • Дунёдаги бир миллиард киши тоза сув ичиш имкониятига эга эмас. Ернинг ҳар олтинчи кишиси камида бир марта тўйиб сув ичишни орзу қилади. Бизда кранни очиш орқали сув олиш мумкин бўлган бир вақтда, ичимлик суви ҳашамат саналадиган минтақалар ҳам мавжуд.
  • Ҳар бир қитъанинг ифлосланишлар сабабли умуман фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган ўз “ўлик” дарёси бор. Масалан, Бангладешдаги Ганга дарёсининг сўл тармоғидан бири Буриганга дарёси расман “ўлган” деб эълон қилинди. Миссисипи дарёсидаги кўрфаз ҳам деярли “ўлик”дир: тозалаш тизимлари мавжудлигига қарамай, унда ҳеч қандай организм яшамайди. Дунёдаги энг ифлос дарё – Ява оролидаги Цитарумдир.
  • Копенгагендаги иқлим ўзгаришига бағишланган конференцияда 2050 йилга келиб дунё океанларининг кислоталиги 150 фоизга ошади, бу денгиз экотузилмасида қайтарилмас ўзгаришларга олиб келади, деб айтилган.
  • Бир йил давомида бир киши 60 тонна сувни фақат озиқ-овқат орқали истеъмол қилади. 1 килограмм картошкани етиштириш учун 100 литр, 1 килограмм гуруч олишда – 4000 литр, 1 килограмм мол гўшти учун – 13 000 литр сув сарфланади. Битта гамбургер ишлаб чиқариш учун 2400 литр сув керак бўлади.
  • Ҳар йил океанларда 260 миллион тонна пластик буюмлар тўпланади. Одамлар ҳар куни икки миллион тонна чиқиндини табиий сув ҳавзаларига ташлайди.
  • Сув – инсон организмининг 55-65 % (болаларда 80 % гача) таркиби.
  • Сув – сайёрамизда энг кўп фойдаланиладиган ва камайиб бораётган ресурслардан бири.
  • XXI асрда давлатлараро таҳдид ва урушларга сабаб бўладиган омиллардан бири.
  • Ойда ҳам сув мавжудлиги аниқланган.
  • Дунё бўйлаб иқлим миграцияси ва муҳожирларининг кўпайишига олиб келувчи сабаблардан бири.
  • Сув – сайёрадаги энг кенг тарқалган моддадир.
  • Одам очликка бир ойдан ортиқроқ чидаши мумкин. Сувсиз қолган одам энг узоғи 1 ҳафтагача яшаши мумкин.
  • Одамнинг сувга бўлган физиологик эҳтиёжи, иқлим шароитига қараб, суткасига 3-6 литрни ташкил этади.
  • Ердаги чучук сувнинг деярли учдан икки қисмини Антарктида музликлари ташкил этади.
  • Ердаги кўллар ва дарёларда тахминан 85 минг километр куб сув оқади. Бу сувларга у ёки бу жиҳатдан инсон таъсир кўрсатади.
  • Одам танасидаги барча суюқлик ва тўқималар таркибида массасига нисбатан 65 % чамасида сув бўлади, лекин сувсизликка бир неча кундан ортиқ чидай олмайди. 

 

Илм-фан одамлари ушбу ғайриоддий модда ҳақида ажойиб кашфиётлар қилишда давом этадилар. Айни пайтда инсоният, юзлаб йиллар олдин бўлгани каби, денгиз тўлқинлари ва эрталабки шудринг томчилари манзарасидан завқланиб, сув тошқини ва момақалдироқ пайтида сув элементи олдида нафас билан титрайди, сувнинг гўзаллиги ва кучига қойил қолади.

 

 

СУВ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР:

 

  • Ҳеч қандай тирик организм сувсиз ҳаёт кечира олмайди.
  • Инсон танаси томонидан 10 % дан ортиқ сув йўқотилиши ўлимга олиб келиши мумкин.
  • Сув тана учун кислороддан кейинги энг зарур модда ҳисобланади.
  • Сув – космосда жуда кенг тарқалган моддадир. Аммо фақат буғ ёки муз шаклида ифодаланади.
  • БМТ прогнозларига кўра, дунё аҳолисининг 2/3 қисми 2025 йилга келиб сув танқислигига дуч келади.
  • Агар дунёдаги барча H2O захиралари 4 литрли идишга сиғса, инсон учун мос суюқлик миқдори 1 ош қошиқни ташкил қилади.
  • Баъзи шароитларда иссиқ сув совуқ сувга қараганда тезроқ музлаши мумкин.
  • Ҳар куни одам бир стакан сувдан бир оз кўпроқ нафас чиқаради.
  • Музлатилганда сув 9 % га кенгаяди.
  • H2O нинг энг юқори фоизи бодрингда ва медуза танасида (тахминан 95 %).
  • Суюқ шаклдаги водород оксиди қуёш нурларининг 5 % ни, қор эса 85 % дан ортиғини акс эттиради.
  • Денгиз суви тахминан -2 C о даража ҳароратда музлайди.
  • Агар ер юзаси бутунлай текис бўлганида, дунё океанлари ундан 3 км юқорига кўтарилган бўлар эди.
  • Сайёрамиз мантиясидаги сув захиралари Жаҳон океанининг захираларидан 10 баравар юқори.
  • Агар барча музликлар эриб кетса, ернинг саккиздан бир қисми сув остида қолади.
  • Инсоннинг ўзи сувнинг учдан икки қисмидан иборат бўлиб, унинг захираларини тўлдирмасдан 5 кундан ортиқ яшай олмайди.
  • Ёши билан инсон танасидаги сув миқдори камаяди. Гўдаклик даврида унинг улуши 86 % га етиши мумкин, кексаликка келиб эса 50 % гача камаяди.
  • Одам тана вазнининг 2 фоизини сувда йўқотганда, жуда чанқаганини ҳис қилади. Агар 10 % гача йўқотса, галлюцинациялар бошланади ва 12 % йўқотиш фақат шифокор ёрдамида тикланиши мумкин. Танадаги сувнинг 20 % га камайиши яқинда ўлимга олиб келади.
  • Энг катта миқдордаги сув ҳожатхонада ювиш учун ишлатилади.
  • Сув – саломатлик, гўзаллик ва узоқ умр манбаи. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Бу ажойиб табиий эритувчи бўлгани учун у заҳарли моддаларни ҳам эритади, шунинг учун у патоген бактериялар ташувчисига айланади. Шундай қилиб, дунёдаги касалликларнинг 85 фоизи сув орқали юқади.
  • Дунёда ҳар 8 сонияда бир киши ёмон сув туфайли вафот этади.
  • Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, дунё аҳолисининг атиги 71 фоизи хавфсиз сувдан фойдаланиш имкониятига эга.
  • Камида бир миллиард одам тоза сув манбасидан эркин фойдалана олмайди.
  • Сўнгги 50 йил ичида дунё бўйлаб сувдан фойдаланиш бўйича 507 можаро содир бўлган, уларнинг 21 таси ҳарбий ҳаракатлар билан якунланган.
  • ЮНЕСКОнинг 2003 йилда қайд этилган маълумотларига қараганда, энг тоза ичимлик суви бўйича биринчи ўринни Финляндия, ундан кейинги ўринларни Канада ва Янги Зеландия эгаллайди.
  • Сув ҳақидаги энг ҳайратланарли факт шундаки, у – жуда ҳам кам учрайдиган манба.
  • Сув ғайритабиий ва бошқа суюқликлар учун хос бўлмаган камида 66 хусусиятга эга.
  • Қизиғи шундаки, бир стакан сув ичиб, одам тахминан 8 та септиллион молекуласини ўзлаштиради – бу 24 та нолга эга рақам.

 

Юқорида келтирилган қизиқарли фактлар ва ажойиб маълумотлар, эҳтимол, сув бизни ажаблантирадиган нарсаларнинг охиргиси эмас...

 

 

Олимларнинг илмий тадқиқотлари ва жаҳон статистика маълумотларига кўра, шунча кўп ғайриоддий ва ноёб хусусиятларга, шунча хил бетакрор ва беқиёс сифатларга эга бўлган яна бошқа нарса бу дунёда йўқ экан! Ана! Қандай улуғ ва беўхшов, хақиқатда мўъжизавий (!) неъмат (!) ни Аллоҳ таоло бизни диёримизга беҳисоб қилиб раво кўрган!

Аллоҳ таолонинг инояти ила давлатимиз ва ҳукуматимиз томонларидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларида жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, муборак динимиз камолоти, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги, фарзандларимиз биздан ҳам бахтлироқ бўлишлари учун, болаларимизни келажаги учун беҳисоб-беҳисоб, сон-саноқсиз, катта-катта савобли, хайрли ва олижаноб ишлар бажарилиб келинмоқда. Бу савобли ишларга нафақат бутун дунё ҳамжамияти тан бермокда, балки Ўзбекистондаги бу хайрли ишларни ҳар бир кўзи ожиз инсон ҳам кўрмокда, ҳар бир қулоғи оғир одам ҳам эшитмоқда, ҳар бир ақли заиф банда ҳам моҳиятини онглаб, мазмунини тушуниб, самараларини сезиб, тўла-тўкис ҳис қилмоқда.

“Бирни кўриб – шукр қил, бирни кўриб – фикр қил” деганларидай ён-атрофларимизга қараб, баъзи давлатларда бўлаётган аҳволларни кўриб фикр қилайлик!.. “Эй, Аллоҳим! Юртимга берилган тинчликка шукр!” деб, тинч ухлаб, эсон-омон уйғонаётганимизга шукр қилайлик! Баъзи юртларда инсонлар ўзини тинчлигини-омонлигини ўйлаб, жон куйдираётган бир замонда, бизни мамлакатимизда эса жаҳон андозаларидан ҳам устун бўлган ўқув даргоҳлари бизни болаларимиз учун барпо этилаётган бир пайтда, халқаро меъёрларидан қолишмайдиган спорт иншоотлари биз учун қурилаётган бир пайтда, бизда қўша-қўша иморатлар, қатор-қатор уйлар, янгидан-янги мошиналар, ҳашаматли тўйхоналар, дабдабали тўй-маъракалар, келин-куёвга хизмат қилаётган чет элларда фақат бойлар минадиган автомобиллар, фарзандларимиз чет элма-чет эл юриб, дунёнинг турли чеккаларида обрўли-нуфузли ўқув даргоҳларида ўқиб турган, қўлларимиздаги дунёда ҳозиргина чиққан энг замонавий телефонлар кундан-кунга ҳаётимизни бойитиб турган бир пайтда, Худои таоло саноқлигина давлатлар қатори бизнинг диёримизга берган мўъжизавий сув неъматини менсимасдан, оёқости қилиб, увол қилсак, ношукрлик ва исрофгарчилик қилган бўлмаймизми?!?

Ношукрлик ва исрофгарчилик эса Худога хуш келмаслиги ҳар бир ақли расо одамга маълум!!!

Ўзбекистонни мағрибдан машриқгача айланиб чиқсангиз ҳам, давлатимизни у чеккасидан бу чеккасигача кезиб чиқсангиз ҳам, мамлакатимизни барча шаҳар-қишлоқларини кўриб чиқсангиз ҳам, бир нарсага гувоҳ бўласиз – ҳар бир вилоят, ҳар бир туман, ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқ, ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўчада янгиланиш, чиройли ўзгариш, катта қурилишлар бўлаётганини кўрасиз! Бундай ислоҳотлардан юртимизни бирор жойи ҳам четда қолмаган!

Оқ-қорани танийдиган, фойда-зарарни биладиган, ўнг-чапни пайқайдиган, оғир-енгилни ҳис қиладиган, савоб-гуноҳни ажрата оладиган, катта-кичикни фарқига етиб борадиган, паст-баландни тушунадиган, яхши-ёмонни мазмунини онглайдиган, узоқ-яқинни моҳиятига етиб борадиган ҳар бир ақл-заковатли инсон биладики, Ўзбекистонда бўлаётган бундай улуғвор ишлар ўз-ўзидан бўлмайди! Қисқа давр ичида асрларга тенг, савоби чексиз-чегарасиз бўладиган бунчалик даражадаги улкан ва буюк ишларни амалга ошириш учун кўп нарсалар ичида моддий таъминот ҳам бўлиши даркор.  

Ушбу ниҳоятда масъулиятли, машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб иш бўлмиш – халқимизнинг ризқи, дастурхонимизнинг кўрки, кундалик эҳтиёжимиз, бор тирик мавжудотнинг озуқаси, Ер курасининг ноёб ва нодир бойлиги – Аллоҳ таолонинг мўъжизавий неъмати бўлган «сув» неъматини авайлаб-асрашга бепарво бўлишимиз чиройли эмас! Зеро «Кўп бирикса, тоғ қулар», «Тўпдан чиқсанг ҳам, кўпдан чиқма!», «Кўпдан айрилган озар, кўпга қўшилган ўзар», «Кўпнинг ҳақи етимнинг ҳақидан ёмон», «Кўпчилик бир муштдан урса – ўлдирар, бир бурдадан берса – тўйдирар» деб доно халқимиз бекордан-бекор, бежиз айтмаган...

Ҳаммамиз ҳар куни кузатадиган, лекин ҳар доим ҳам эътибор қаратмайдиган бир неча ҳолатлар:

1) тонг отиб, қуёш чарақлаб турса ҳам, қатор симёғочларда ёниб турган кўча чироқлари;

2) одамлар ўтиб-қайтадиган кўча бўйидаги жўмраклардан сувнинг беҳуда оқиб туриши;

3) кўздай яқин қўшнимиз оч-наҳор бўлса ҳам, яқинларимиз, ҳатто ака-укаларимиз, қариндошларимиз орасида фарзандларининг ўқув-шартнома пулларини тўлай олмаётганини ёки маҳалламизда эҳтиёжманд оилалар борлигини билсак-кўрсак-да, лекин дабдабали тўйларимиз. Ёшларнинг орзу-ҳаваси деб, биргина «ЗАГС»нинг ўзига бир талабанинг бир йиллик ўқув-шартнома пулини сарфлаймиз...

Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин… Шу мавзуда хаёлимизга келган ҳамма нарсани тизиб чиқсак, бир мақола у ёқда турсин, ҳатто бир нечта китоб бўлиши ҳам турган гап! Лекин биз қачондан бери дабдабага ўч, хўжа кўрсинга, кимўзарга мойил, исрофга муккасидан кетадиган бўлиб қолдик?..

 

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

  • “Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни ўйлаб кўрдингизми?! Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шу оби ҳаёт учун ҳам шукр қилмайсизми?!” (Воқеа сураси 56/68-70 оятлар);
  • “Устингизга осмондан сув-ёмғир тушириб, у билан сизларни поклаш, шайтоннинг васвасасини сизлардан даф этиш, дилларингизга ўзаро алоқа пайдо қилиш ва у билан қадамларингизни собит, мустаҳкам қилишни ирода этганини эслангиз!” (Анфол сураси 8/11 оят);
  • Биз осмондан аниқ ўлчов билан сув (ёмғир, қор) ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик ва Биз уни кетказишга ҳам, албатта, қодирдирмиз(Мўъминун сураси 23/18 оят);
  • Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар! Зеро У исроф қилгувчиларни севмас! (Аъроф сураси 7/31 оят).

Баъзи уламолар: “Аллоҳ ушбу оятда табобат илмининг ярмини жамлаган” дейишган.

 

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

  • Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар!;
  • Инсон қорнидан ёмонроқ идишни тўлдирмайди. Одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири – таом, учдан бири – сув ва қолган учдан бири – нафас учундир” (Имом Термизий ривоятлари);
  • “Албатта, ғазаб – шайтондандир. Шайтон оловдан яралган. Олов сув билан ўчади. Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат қилсин!” (Имом Абу Довуд ривоятлари);
  • Одамларни сув билан сийлаган киши ўзи охирги бўлиб ичади” (Имом Термизий ривоятлари);
  • Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи  васаллам саҳобалардан Саъад разияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганларида: Эй, Саъад, бу исроф нимаси?– дедилар. Саъад разияллоҳу анҳу: Таҳоратда ҳам исроф қилиш борми? – деб сўради. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳа,  агарчи оқиб турган  дарёнинг бўйида турган бўлсангиз ҳам! – дедилар;
  • “Исрофга йўл қўймай ва такаббурлик қилмаган ҳолда енг, ичинг, кийининг ва садақа қилинг!” (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари);
  • Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирдилар ва тўсатдан кўзлари тўкилган увоқларга тушди. Уларни териб олдилар ва тозалаб едилар. Сўнгра: “Аллоҳ таоло берган неъматларни қадрлагин! Зеро у неъматлар бирон қавмдан олиб қўйилса, бошқа қайтиб берилмайди!” – дедилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари);
  • Имом Ҳаким Термизий “Наводирул усул”да ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Эй, Оиша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўлгин! Агар у неъматлар бирон қавмдан олиб қўйилса, камдан-кам ҳолларда қайтиб келади”, деб келтирилган;
  • Ким ҳаётда тежамли бўлса, қашшоқлик кўрмайди (Имом Термизий ривоятлари); 
  • “Нафсингиз хоҳлаган ҳар нарсани еяверишингиз ҳам исрофдир” (Имом Ҳофиз Абу Яъло ривоятлари);
  • “Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар. Исроф ва мутакаббарликка йўл қўйманглар!” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоятлари);
  • Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сув билан ғусл қилар ва бир мудд сув билан таҳорат олар эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Яъни, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тахминан 0,688 литр сув билан таҳорат қилардилар.

 

Бу нарсалар ҳаммамизга ўрнак бўлиши лозим!!!

 

ТИББИЁТ ОЛИМЛАРИНИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ:

Кун давомида кўп сув ичиш организмга қандай таъсир кўрсатади?

  • Сув – бу сайёрадаги энг муҳим ресурслардан биридир ёки энг муҳими деса ҳам бўлади.
  • Инсон организмининг 80 фоизи сувдан иборат. Шунинг учун ҳам иложи борича кўпроқ сув ичиш кераклиги тавсия қилинади, кунига камида 2 литр.
  • Сув тавсия этилган меъёрдан кам ичилса, бунинг салбий оқибати ҳақида ҳам бир қанча маълумотлар келтирилган. 
  • Аммо кун давомида кўп сув ичилса, бу организмга қандай таъсир кўрсатади.
  • Организмнинг айрим аъзоларида қанча миқдорда сув борлигини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Масалан, сувнинг 90 % гача ўпкада, тахминан 75 % эса мияда.

Сув озуқа моддаларининг ташувчиси

Қоннинг 80 % сувдан иборат. Сувнинг етишмаслиги, биринчи навбатда, унга таъсир қилади, бу унинг қуюқлигини оширади. Албатта, бу яхши нарсага олиб келмайди: тромбоз, варикоз томирлари ва ҳатто инсульт ҳамда инфаркт хавфи ортади.

Сув токсинларни чиқариб ташлайди

Тер ва пешоб билан оргнизмдан барча зарарли моддалар, токсинлар ва шлаклар чиқарилади. Агар организмда булар учун етарли сув бўлмаса, парчаланган маҳсулотлари турғунлаша бошлайди. Бу ҳатто заҳарланишга олиб келиши мумкин.

Сув овқат ҳазм қилишда иштирок этади

Сув овқат ҳазм қилиш жараёнига тўлиқ ҳамроҳ бўлади. У сўлак ҳосил бўлишида иштирок этади, шиллиқ қаватнинг намлиги ва озиқ-овқатнинг парчаланиш сифати унинг миқдорига боғлиқ. Сув етишмовчилиги билан овқат ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқариш секинлашади, ошқозон-ичак тракти суст ишлайди, ярим ҳазм бўлган овқат ичакларда айланиб, яллиғланишни келтириб чиқаради.

Сув танқислигининг яна бир оқибати: меъда шираси кўпроқ кислотали ҳамда жуда концентрацияли бўлади. Бу эса юқори кислотали гастрит ва ҳатто ошқозон ярасига олиб келиши мумкин.

Организмнинг терморегуляцияси сувга боғлиқ

Сувсизланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдиган одамлар иссиққа ҳам, совуққа ҳам осон тоқат қилади. Гап шундаки, сув терморегуляцияда иштирок этади, у совуқ мавсумда иссиқликни сақлаб қолишга ва иссиқда уни йўқотишга ёрдам беради.

Бўғимлар саломатлиги учун муҳим

Артрит ва артрознинг ривожланиш жараёни мураккаб, лекин кўп жиҳатдан бу элементар сув танқислигига боғлиқ. Организмда сув етишмаса, у автоматик тарзда мавжуд сувни мия, қон, юрак, буйрак, жигар фаолиятига сарфлайди.

Бўғимларга эса сувнинг қолган қисми келади. Натижада бўғимларнинг тўқимаси эластиклигини йўқотади, зичлашади, бўғимлар фаолиятида муҳим бўлган суюқлик миқдори камаяди.

Сув терини ажинлардан қутқаради

Ушбу орган ҳам қолдиқ принципига кўра сув билан таъминланади. Шунинг учун сувсизланиш кузатилади. Намлик миқдори етарлича бўлмаган тери тезда эластиклигини, чиройли рангини йўқотади ва ажинлар билан қопланади.

Теридан ташқари, соч ва тирноқлар ҳам сув етишмаслигидан азият чекади. Тирноқлар заиф ва мўрт бўлади, сочлар ранги хиралашади, гуллайди ва тўкилади.

Агар кун давомида кўп сув ичилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?

Аммо ҳамма нарсада ҳам ўлчовни билиш керак. Жуда кўп сув ва ҳатто тез ичиш ҳам организмга зарар етказиши мумкин. Буйраклар соатига 0,8-1 литрдан кўп бўлмаган суюқлик чиқара олади. Шунинг учун, агар қисқа вақт ичида 3 литрдан кўпроқ ичиш орқали сув захираси тўлдирилса, организмда ҳаддан ташқари гипергидрация белгилари пайдо бўлиши мумкин.

Бу вазн ортиши, шиш, босимнинг ошиши ва энг муҳим ички органларнинг: буйраклар, юрак ва ўпка фаолиятининг бузилишига олиб келади. Ортиқча сув қондаги электролитлар концентрациясини камайтиради. Бу, айниқса, ҳужайра ичидаги ва ташқарисидаги суюқликлар ўртасидаги мувозанатни сақлайдиган натрийга тегишли.

Кунига қанча миқдорда сув ичиш керак?

Аниқ ва ягона меъёр йўқ. Чунки ҳаммани битта стандарт билан ўлчаш мумкин эмас. Бугунги кунда, диетологларнинг турли тавсияларига кўра, сувнинг кунлик дозаси организм вазнига килограмм учун 30 дан 50 миллилитргача ўзгариб туради. Яъни ушбу тавсиялар ўртача ҳисобланса, вазни 60 килограмм бўлган одам кунига тахминан 2,4 литр сув ичиши керак. Эркаклар кунига 2,5-3,7 литр, аёллар эса 2-2,7 литр сув ичиш тавсия этилади.

Организмга сув етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Энг оддий ва табиий кўрсаткич чанқоқликдир. Бу организмда энг қимматли манба камлигини тушуниш учун етарли. Аммо шуни билиш керакки, ташналик организмнинг тахминан 1-2 фоиз намликни йўқотганда кузатилади ва бу сувсизланишнинг биринчи белгиси ҳисобланади.

Организмдан 2 фоиз суюқлик йўқолганда, одамда кучли чанқоқ пайдо бўлади, 10 % гача йўқотишда бош айланиши кузатилиши мумкин, 12 % йўқотиш билан шошилинч тиббий ёрдам талаб қилинади.

Сувсизланишнинг асосий белгилари: пешобнинг қорайиши ва унинг кунлик ҳажмининг пасайиши, бош оғриғи, чарчоқ ва ҳолсизлик, оғиз қуриши ва тери қуриши, юракнинг тез уриши ва қон босимининг пасайиши.

Сув ичиш истаги бўлмаганда ҳам ичиш керакми?

Албатта, керак, ташналик организм сувсизланишининг биринчи даражаси ҳақида сигналдир. Агар жисмоний иш қилинса, кўп юрилса ва доимий стресс бўлса, кўпроқ сув ичиш керак.

Нонуштадан 30 дақиқа олдин кунни бир ёки икки стакан сув билан бошлаш тавсия этилади. Кун давомида сувни аста-секин, кичик қултумларда ичиш лозим. Лекин ётишдан олдин тўхтатиш керак. Бу вақтда лимфа тизимининг айланиши секинлашади, суюқлик турғунлашади, эрталаб шиш билан уйғониш хавфи мавжуд. Шунингдек, диетологлар илиқ сув ичишни маслаҳат беради. У совуқ сувга қараганда анча яхши сўрилади. Организм уни сингдириш учун камроқ энергия сарфлайди.

  • Мунтазам рациондаги сувнинг тахминан 20 % манбалари – мева ва сабзавотлардир. Уларнинг кўпчилиги – тарвуз каби 90 % дан ортиқ суюқликдир. Гўшт ва балиқ, гарчи улар таркибида ўсимлик овқатлари каби кўп сув бўлмаса ҳам, H2O манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
  • Сув ер юзидаги барча мавжудотларнинг мавжудлиги ва ҳаётини белгилайдиган модда сифатида ноёб рол ўйнайди. Тирик инсон танасида вазни ва ёшига қараб 50 % дан 75 % гача сув мавжуд. Атроф муҳитнинг ҳарорати ва намлигига, жисмоний фаолиятга ва бошқаларга қараб, одам ҳар хил миқдорда сув ичиши керак; тананинг оптимал ишлаши учун қанча сув истеъмол қилиш кераклиги ҳақида кўп мунозаралар мавжуд. Сув тана ҳароратини тартибга солади, нафас олаётганда ҳавони намлайди.
  • Бироқ организмга суюқликни кўпайтириш керак бўлган ҳолатлар мавжуд: ич қотиши (суюқликни кўпайиши муаммони енгишга ёрдам беради); иссиқда жисмоний фаоллик; цистит (патоген микроорганизмларни йўқ қилишга ёрдам беради).
  • Эмизишда ва қариликда тананинг сувга бўлган эҳтиёжи ортади.
  • Иссиқ об-ҳаво, ортиқча терлаш, овқат ҳазм қилиш бузилиши, қусиш ва диарея билан бирга, одатдаги кундалик нафақага яна бир неча стакан сув қўшиш учун сабабдир.
  • Тузни ҳаддан ташқари истеъмол қиладиган одамлар қўшимча шиша ичимлик суви ҳақида ҳам ғамхўрлик қилишлари керак. Жуда шўр овқатдан ҳар доим чанқайди. Шундай қилиб, тана қўшимча сувга бўлган эҳтиёжни билдиради, чунки ортиқча туз қон таркибини ўзгартиради.
  • Суюқликни истеъмол қилишнинг кунлик даражаси ҳам об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Деразадан ташқарида юқори ҳарорат ва паст намлик борми? Бу танани ҳаддан ташқари қиздириш учун идеал шароитлар. Бундан ҳимоя қилиш учун тана кучли терлашни бошлайди. Шунинг учун сувсизланишни олдини олиш учун организм томонидан йўқолган намлик захираларини мунтазам равишда тиклаш муҳимдир.
  • Сувсизланиш белгилари чанқоқлик ҳисси ва ўткир ҳидли сийдикнинг қуюқ ранги тананинг сувсизланишининг аниқ белгиларидир.
  • Бошқа аломатлари: бош айланиши, беҳушлик; иситма; мушак талвасалари; қўшма оғриқ; галлюцинациялар; тартибсизлик; холестерин ошиши; эшитиш ва кўриш бузилиши; қуруқ оғиз.
  • Аммо намлик етишмаслигининг энг жиддий оқибати – қон қуйилишидир. Бундай мустаҳкамликда у ўз вазифаларини самарали бажара олмайди: органлар кислородни керакли ҳажмда олмайдилар ва метаболик маҳсулотлар танани тарк этмайди, уни заҳарлайди. Барча шиллиқ пардалар танадаги суюқлик етишмаслигидан азият чекади. Керакли миқдордаги намликни олмасдан, улар қурийди ва ёрила бошлайди.
  • Қуруқ тери, акне, мўрт сочлар, тилда бляшка, ёмон нафас, асабийлашиш, чалғитиш ва мигрен ҳам сувсизланишнинг ташқи белгиларидир.
  • Ҳаддан ташқари ёшдаги одамлар, яъни болалар ва қариялар сувсизланиш хавфи кўпроқ.
  • Агар чақалоқ тезроқ нафас олишни бошлаган бўлса, уйқусираб ва суст бўлиб қолса ва кун давомида нам тагликлар сони сезиларли даражада камайган бўлса, бу сувсизланиш сигнали бўлиб хизмат қилиши мумкин.
  • Кекса танадаги намликнинг етишмаслиги одатда онгда чалкашликларни келтириб чиқаради.
  • Шуни эсда тутиш керакки, тез сувсизланишнинг сабаби диарея, қусиш, иситма пайтида ортиқча терлаш бўлиши мумкин.
  • Тадқиқотларга кўра, намликнинг тахминан 1,5 % йўқолиши кайфиятнинг ёмонлашишига, концентрациянинг пасайишига ва бош оғриғига сабаб бўлади.
  • Сувсизланиш миянинг ишига 2-3 % салбий таъсир кўрсатади.
  • Сувсизланиш қуйидаги касалликларга олиб келиши мумкин: семириш; артрит; гастрит ва ич қотиши; ўт тошлари.
  • Сув жисмимиздаги лимфа тизими танамиздаги зарарли моддаларни чиқаришга хизмат қилади. Унинг ишлаши бевосита сув билан боғлиқ.
  • Сув кам ичиш лимфа тизими фаолияти қийинлашиб, қон қуюқлашиши, ўт қопи муаммолари, қон босими кўтарилиши ёки пасайишига сабаб бўлади.
  • Қонни суюлтириб, уни тозалайдиган омил бу – сув.
  • Инсон вазнига кўра сув ичиши керак.
  • Кўпинча ўртача 2,5 ёки 3 литр сув истеъмол қилинади.
  • Сув ичиш масаласида энг тўғри усул Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари – ўтирган ҳолатда, шошилмай ичишдир.

 

 

МУТАХАССИС ОЛИМЛАРНИНГ ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ:

 

  • Сайёрамиздаги сув заҳираларидан фақатгина 2,5 фоизигина ичиш учун яроқли экан.
  • Шундан 0,5 фоизидан инсоният ўз манфаати йўлида фойдаланмоқда.
  • Ичимлик сувидан фойдаланиш даражаси аҳоли миқдорининг кўпайиш даражаси билан бевосита боғлиқ жараён. Лекин, шу билан бирга, аҳолининг миқдори сарф қилинадиган сувнинг миқдорига доимо мутаносиб бўлавермайди. Масалан, ривожланган Европа мамлакатларида аҳоли миқдорининг камайиши кузатилаётган бир пайтда, ичимлик сувидан фойдаланиш коэффициенти доимо юқорилаб боряпти. Бундан 40-50 йиллар муқаддам Тошкент шаҳрида сув истеъмол қилиш миқдори қарийб 5 баробар кам бўлиб, аҳолининг эҳтиёжини тўла қондира олган. ХХ асрнинг 60-йиллари ўрталарида Тошкент шаҳрининг аҳолиси 1 млн. атрофида эди. Лекин ишлатиладиган сув миқдори юқорида таъкидланганидек, 5 баробар кам сарфланар эди. Ҳозир эса Тошкентнинг аҳолиси 3 млн. кишидан зиёд бўлиб, кунига 2,5 млн. м. куб тоза ичимлик суви сарфланаётир.
  • БМТ баёнотига кўра, ҳар бир кишининг тоза ичимлик сувга бўлган кундалик эҳтиёжини 50 литр миқдорда белгилаш мақсадга мувофиқ экан.
  • БМТ берган маълумотларга кўра, ер юзида 2000-йилда умумий аҳолиси 2,1 млрд. кишини ташкил этадиган 61 та давлатда сув истеъмоли бу меъёрдан кам бўлган. 2050-йилга келиб, жаҳон аҳолисининг 45 фоизи (яъни 4,2 млрд киши) ўз аҳолисини кунига 50 литр сув билан таъминлай олмайдиган мамлакатда яшашига тўғри келар экан.
  • Сув инсон ҳаётидаги муҳим модда ҳисобланади. Сувда инсон учун барча керакли элемент ионлари жойлашган.
  • Тошкент шаҳрида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг тобора ортиб бориш тенденцияси аслида аҳоли сонининг кўпайишидан эмас, балки, биринчидан, кишиларда тозалик ва озодаликнинг, шунингдек, саноатда тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжнинг кучайиб бориши билан ўлчанса, иккинчидан, тоза ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш даражасининг сусайиши натижасида рўй бермоқда.
  • Тоза ичимлик сувидан фойдаланиш маданиятининг сусайиши саноат ишлаб чиқариш тараққиётига ҳам тўсиқ бўлиб қолмоқда.
  • Шу билан бирга деҳқончилик маданияти вужудга келган даврдан бошлаб, экин экилган ҳосилдор ерларнинг ҳам яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлмоқда.
  • Айниқса бу ачинарли ҳолат Орол бўйи минтақасида ўзининг салбий натижасини кўрсатмоқда. Чучук сувнинг этишмаслиги оқибатида бир неча ўн минг гектарлаб ер майдонлари шўрланган, экин майдонларининг анча қисми заҳарли кимёвий моддаларга тўйиниши оқибатида ҳосилдорлик бир неча баробарга камайиб кетган.
  • Сув жаҳондаги энг танқис ва ҳисобли манбага айланди. Ҳозир ер юзидаги ҳар бир кимса қай йўл билан бўлсада, бу бойликдан тежамкорлик билан фойдаланиш устида бош қотирмоқда. Бу ҳол айниқса қишлоқ хўжалигида кўзга ташланмоқда.
  • Инсон эмбриони энг кўп намликка ега. Келажакдаги одамнинг эмбриони тахминан 97 % сувдан иборат. Бир оз камроқ янги туғилган чақалоқнинг танасида мавжуд – 92 %. Ўсмирларда – 80 %. Катталарни эса 70-75 % га "сув босган".
  • Кекса одамларнинг танасида энг кам H2O миқдори. Атиги 60 % ни ташкил қилади. Шунинг учун инсон йиллар давомида ҳаётийлигини йўқотиб, касал бўла бошламайдими? Эҳтимол, сув тананинг жуда тез ва дарҳол жиддий оқибатларга олиб келадиган ягона моддадир...
  • Инсон бир неча ҳафта давомида озиқ-овқатсиз омон қолиши мумкинлигига ишонилади. Витаминлар, микро ва макроэлементларнинг етишмаслиги ҳам бир мунча вақт ўтгач, салбий оқибатларга олиб келади. Аммо бир неча кун сувдан воз кечиш бу – фалокат.
  • Биз чанқоқликнинг биринчи кўринишларида намлик захираларини йўқотишни бошлаймиз. Ютиш синдроми билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиш учун суюқликнинг атиги 5 фоизини йўқотиш кифоя. Галлюцинациялар ва ҳушидан кетиш бошланди, эшитиш ва кўриш бузилди.
  • Агар сув баланси ўз вақтида тикланмаса, натижа ҳалокатли бўлиши мумкин.
  • Сувнинг танадаги функциялари: токсинлар, шлаклар, тузлар ва чиқиндиларни олиб ташлайди; фойдали моддаларни барча органларга ташийди; мушакларнинг қисқаришига ёрдам беради; бўғинлар учун мойлаш ролини ўйнайди; гематопоэзни, қон босимини тартибга солади; мияни фаоллаштиради; метаболик жараёнларни тезлаштиради; барқарор тана ҳароратини сақлайди; органларни шикастланишдан ҳимоя қилади; куч ва энергия қўшади, тўғри сув баланси физиологик ҳазм қилишга ёрдам беради, чиқинди маҳсулотлардан тез ва осон халос бўлишга ёрдам беради, танани тозалаш пайтида буйрак ва жигарга юкни камайтиради ва ич қотишининг олдини олади.
  • Сув – инсон танасидаги барча тўқималарнинг асосий таркибий қисмидир. Ҳар бир органда суюқлик концентрацияси ҳар хил. Намлик йирик захиралари (деярли 99 % сув) кўз олмасида жамланган. Мияда сувнинг юқори концентрацияси мавжуд (деярли 70 %).
  • Инсон танасининг ярмидан кўпи – H2O.
  • Ичимиздаги барча биокимёвий жараёнлар ҳам сувни талаб қилади.
  • Сувнинг роли: Юрак-қон томир тизимининг саломатлиги. Истеъмол қилинадиган ичимлик суви миқдори ва юрак томирлари касаллиги хавфи ўртасида боғлиқлик мавжуд. Ширин шарбатлар ва газланган ичимликлар ўрнига тоза ичимлик сувини афзал кўрганлар учун юрак хасталиги хавфи сезиларли даражада паст бўлади. Мушаклар кучи. Спорталида терлаш мушакларнинг намлигини йўқотишига олиб келади ва етарли бўлмаганда мушаклар тезроқ чарчайди. Шунинг учун узоқ муддатли машғулотлар пайтида энергияни сақлаб қолиш учун суюқлик захираларини тиклаш муҳимдир. Терининг янгилиги. Теридаги акне ва яллиғланишнинг сабаби кўпинча токсинлардир. Қўшимча сув олиш танани тезда тозалашга ёрдам беради. Шунингдек, тўғри намлик баланси терини эрта қариш, қуритиш ва ажинлар пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Саратон касаллигининг олдини олиш назарияси. Сўнгги тадқиқотлар олимларга қизиқарли назарияни илгари суриш имконини берди. Уларнинг фикрига кўра, сийдик пуфаги саратонининг ривожланиши кўп жиҳатдан танадаги сув даражасига боғлиқ: тана намлиги индекси қанчалик юқори бўлса, касал бўлиш хавфи шунчалик паст бўлади. Олимлар бу назарияни тез-тез сийиш канцерогенларни танадан тезроқ (ва кўп миқдорда) олиб ташлаш, уларнинг сийдик пуфагида тўпланишига йўл қўймаслик билан изоҳлайдилар. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, худди шу принцип бўйича ўзингизни кўкрак ва ичак саратонидан ҳимоя қилиш мумкин. Буйраклар учун фойдалари. Буйраклар токсинларни олиб ташлайди, организмдаги суюқлик мувозанатини ва қон босимини назорат қилишга ёрдам беради. Органнинг тўғри ишлашини таъминлашнинг ягона усули – етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш. Бўғимларни ҳимоя қилиш. Намлик бўғинлар эластик бўлиб қолишига ва қуриб кетмаслигига имкон беради ва бўғимларнинг ўзи учун сув мойлаш материалининг бир қисмидир. Шунинг учун соғлом намлик даражасини сақлаш жуда муҳимдир. Мия учун аҳамияти. Сувсизланиш миянинг тўқималарига жуда салбий таъсир қилади, у намликсиз қурий бошлайди. Тўғри сув мувозанатини сақламасдан, унга ўз вазифаларини бажариш қийинроқ, айниқса имтиҳонлар ёки масъулиятли ишлар пайтида. Респиратор вирусли инфекциядан ҳимоя қилиш. 400 киши иштирокида ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, эпидемия пайтида ўзингизни инфекциялар ва нафас олиш йўллари касалликларидан ҳимоя қилиш учун сиз шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишингиз ва мунтазам равишда оддий тоза сув билан ювишингиз керак. Тажрибада иштирок этган одамларнинг касал бўлиш эҳтимоли камроқ эди ва касаллик асоратларсиз енгилроқ шаклда давом этди. Чидамлилик ва ҳушёрлик назорат остида. Сувсизланиш ҳар доим заифлик ва чарчоқни келтириб чиқаради. Сиз тез-тез чарчаганингизни ва кучингиз сизни тарк этаётганини пайқадингизми? Кунига қанча сув ичишингизни ҳисобланг. Эҳтимол, чарчоқнинг сабаби суюқлик етишмаслигидир. Агар сиз узоқ вақт ҳушёр туришингиз керак бўлса, ҳар доим қўлингизда бир шиша газсиз сув борлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Сувсизланиш концентрациянинг ёмонлашишига олиб келади, шунингдек концентрацияни пасайтиради, восита қобилиятлари ва хотирани бузади. Депрессия учун восита.
  • Яна бир қизиқарли тадқиқот шуни кўрсатдики, кайфият тўғридан-тўғри танадаги сув миқдорига боғлиқ. Сувсизланиш фоизи қанчалик юқори бўлса, кайфият ёмонлашади.
  • Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сув ҳам депрессияни даволаш воситаси эканлиги ҳам қизиқ. Илиқ душ қабул қилгандан сўнг, организм бўшашишга олиб келадиган гормон окситоцин ишлаб чиқаришни фаоллаштиради.
  • Сиз нафақат сувга қарашингиз, балки унинг товушларини ҳам тинглашингиз керак! Бу тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, терапевтик таъсирга эга.
  • Жамоат транспорти, қурилиш асбоблари ва қичқириқларнинг ёқимсиз шовқинлари қон босимининг ошишига олиб келади, пульсни тезлаштиради ва стресс гормонининг чиқарилишига олиб келади.
  • Сув товушлари аксинча одамлар учун энг ёқимли нарсалардан биридир. Улар тинчлантиришга ва бутун танага фойдали таъсир кўрсатишга қодир. Шунингдек қирғоқда яшовчи одамларнинг соғлиғи яхши ва аквааэробика қуруқликдаги дарсларга қараганда кўпроқ фойда келтиради, хусусан юрак-қон томир тизими учун.
  • Инсонга қанча намлик керак? У кунига қанча сув ичиши керак? Бу оддий кўринадиган саволга аниқ жавоб йўқ. Йиллар давомида олимлар кўплаб тадқиқотлар ўтказдилар ва ҳар сафар турли рақамларни эълон қилишди. Аслида битта жавоб йўқ. Буларнинг барчаси ёшга, жинсга, яшаш жойига ва инсон фаолиятининг турига боғлиқ. Соҳилда яшовчи одамлар ҳаводан қўшимча намлик олишади, шунинг учун улар бошқаларга қараганда бир оз камроқ суюқлик ичишга қодир. Аммо иссиқ мамлакатлар аҳолиси аксинча сув мувозанатини иложи борича эҳтиёткорлик билан назорат қилишлари керак, чунки улар сувсизланишга кўпроқ мойил. Организм талаб қилганидан камроқ суюқлик ичиш тизимлар ва органлар фаолиятида жиддий бузилишларга олиб келади. Аммо ортиқча ҳам соғлиқ учун хавфлидир. Хўш, кимга рухсат берилган ва қанча сув? Оддий шароитларда чанқоқлик ва сийиш танадаги намлик миқдорини назорат қилади. Ва бу оддий сув айланиши. Шуни унутмангки, чанқоқлик баъзи касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин, хусусан диабет. Шунинг учун, агар ичиш истаги узоқ вақт давомида йўқолмаса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак. 2010 йилда Европадаги диетологлар навбатдаги Конгрессида сув истеъмолининг минимал стандартларини кўриб чиқишни таклиф қилишди: эркаклар учун 2 литр; аёллар учун 1,6 литр. Аммо бу фақат инсоннинг турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини ҳисобга олмайдиган тахминий рақамлар. Бундан ташқари тана вазнига қараб аниқроқ кунлик нафақани ҳисоблашингиз мумкин бўлган формула мавжуд. Бунинг учун 1 кг вазн учун кунига 30 мл сув бўлиши кераклигини билиш кифоя.

 

 

ДУНЁ АСОСАН СУВДАН ИБОРАТ, ЛЕКИН СУВ МУАММО...

 

Сувнинг тузли (океан ва денгизларда), чучук (дарё, кўл, ер остида ва муз кўринишида), ёмғир, минерал ҳамда инсоният томонидан қайта ишлов берилган шаклдаги турлари бор. Дунёнинг ¾ қисми сувдан иборат.

Биз ҳаётимизни сувсиз тасаввур қила олмаймиз. Технологик тараққиёт туфайли биз уни ҳар куни сарфлаганимизда бу ҳақда ўйлай олмаймиз. Рақамлар шуни кўрсатадики, ўрта асрларда битта оила кунига 5 литрдан кўп бўлмаган сув сарфлаган. Энди бу миқдор 1000 литрга етиши мумкин.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрига кўра, бир кишининг эҳтиёжлари учун кунлик 50-100 литр сув керак. Африканинг қишлоқ жойларида бир киши одатдагидан сезиларли даражада паст ва кунига 10-20 литр сув сарфлайди. АҚШда аксинча, нормадан анча даражада юқори – 450 л. Канадада – 340 л, Японияда – 320 л. Ғарбий Европада сув таъминоти хизматларининг юқори нархи туфайли у 130 дан 180 литргача ўзгариб туради. Россияликлар европаликларга қараганда кўпроқ исрофгар – 250 литр. Аммо сувни энг кўп сарфлайдиган давлат бу – Саудия Арабистони аҳолисидир: уларга бир киши учун кунига 500 литр керак бўлади.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литр (Фарғона вилоятида – 200 литр, Тошкент шаҳрида – 174 литр, Навоий вилоятида – 170 литр, Хоразм вилоятида – 143 литр, Жиззах вилоятида – 130 литр, Тошкент вилоятида – 126 литр, Сирдарё вилоятида – 103 литр, Самарқанд вилоятида – 96 литр, Андижон вилоятида – 84 литр, Наманган вилоятида – 75 литр, Сурхондарё вилоятида – 74 литр, Қорақалпоғистонда – 55 литр, Қашқадарё вилоятида – 42 литр)га тўғри келади.

Суви кўп ва суви кам давлатлар

Дунёда сув ҳар хил тақсимланган. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, энг катта чучук сув ресурсларининг эгалари Бразилия (8233 куб км), Россия (4507 куб км), Канада (2902 куб км), Индонезия (2838 куб км), Хитой (2830 куб км), Колумбия (2132 куб км), АҚШ (2071 куб км), Перу (1913 куб км) ва Ҳиндистон (1897 куб км).

Чучук сув муаммосига дуч келаётган давлатлар эса Яқин Шарқ, Шимолий Африка аҳолиси, Марказий Осиё, Корея, Австралия, Руминия, Молдова, Венгрия ва ҳатто АҚШнинг шимолий ҳудудларидир.

Сув нархлари энг арзон ва энг қиммат давлатлар

Numbeo таҳлилий портали дунёнинг 99 та давлатидаги 1,5 литр идишдаги сув нархларини маълум қилди. Унда Коста-Рика 26 710 сўм билан суви энг қиммат давлат деб топилган бўлса, бу қиймат Мисрни 2566,52 сўм билан энг арзон давлатга айлантирди. Суви арзон сотилаётган давлатлар рўйхатида Ўзбекистон 91-ўринни эгаллаган. 

Ичимлик сувининг яна бир муҳим манбаи – ерусти тоза сувидир. Улар кўллар, дарёлар, тўғонлар ва сойларда сақланади. Дарёлар ва тўғонлар сув таъминоти учун муҳим бўлса-да, улар фақат 1 фоизгина чучук сувни ўз ичига олади. Чучук сувнинг тахминан 0,001 фоизи атмосфера буғи бўлиб, улар Ер сайёрасида ёмғир ва қор билан алмашиниб туради.

Охирги 50-70 йил ичида сув омборлари сони ўн баравар кўпайган. Шу йиллар давомида ҳар куни ўртача иккита сув омбори ишга туширилган. Дунёда жами 60 мингдан ортиқ сув омборлари яратилган бўлиб, уларнинг умумий ҳажми (6500 куб км) Ер шарининг барча дарёларидаги бир марталик сув ҳажмидан 3,5 баравар кўпдир.

 

 

ТАБОБАТ ОЛАМИДАН:

 

СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ПАЙТЛАР

Бир неча пайтда сув ичмоқ – хато.

Бу ҳақда сўзламиш бир қанча доно.

Бири – саҳар пайти сув ичиб бўлмас,

Бири – ҳаммомдан сўнг сувга қўл урмас.

 

Уйқудан сўнг сувдан ичмоқ кўп ёмон,

Шаробдан сўнг қалтироқ қўзғатар ҳар он.

Сургидан сўнг яна сув ичиб 6ўлмас,

Жимонинг ортидан асло мумкинмас!

 

Шундайин пайтларда сув ичма, одам!

Ориқлик ва сустликни қўзғатар ҳар дам,

Меванинг устидан сув ичмоқ зарар,

Қовун егач ичса – баридан баттар.

 

СОВУҚНИ ҲАЙДАШ ХИСЛАТИ:

Асал суви танда пиширар балғам,

Совуқ аъзоларга беради ёрдам.

Меъда совук бўлса ёки ичаклар,

Иситар, иштаҳа очади ҳар дам.

 

 

ДОНОЛАР ОЛАМИДА:

 

  • Бир ёш йигит Суқротдан муваффақиятнинг сири нимада эканлигини сўради. Суқрот унга эртаси куни тонгда дарё бўйига келишини, саволига ўша ерда жавоб беришини айтти...

Эртасига эрталаб йигит дарё бўйига келди...

Суқрот ундан дарёга тушишни сўради. Бирга дарёга тушдилар. Сув бўйинларига етганда, кутилмаганда Суқрот йигитнинг бошини сувга тиқди. Йигит сувдан чиқишга қанчалик ҳаракат қилмасин, Суқрот кучли эди. Суқрот йигитни кўкариб кетгунича сувда ушлаб турди, кейин сувдан чиқариб олди. Йигит чуқур нафас олди. Суқрот сўради: "Бошингни сувда тутиб турган пайтим энг кўп нимани хоҳладинг?" Йигит жавоб берди: "Ҳаво!" Суқрот деди: "Муваффақиятнинг сири мана шунда! Қачонки сен муваффақиятни сув тубида ҳавони хоҳлаганингчалик хоҳласанг, шунда унга эришасан. Бундан бошқа сир йўқ. Ёниқ истак муваффақиятнинг бошланишидир! Кичик олов кўп иссиқлик беролмаганидек, кучли бўлмаган истак буюк мақсадларга асос бўлолмайди”.

  • Ловиллаб ёнаётган оловни сув ўчиргани каби нодон одамлардан чиқаётган алангани ҳакиму оқил одамлар сўндирадилар” (Абулқосим аз-Замаҳшарий).
  • Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:

Синган кўнгил яна сева оладими?

Мавлоно жавоб берди:

Ҳа, сева олади!

Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?

Мавлоно эса ним табассум билан:

Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми?! – деди.

 

 

УЛУҒЛАРДАН  ҲИКМАТЛАР:

“Инсон сувдек бўлиши лозим!", дейишади... Чунки:

  • Сув оғир юкларни устида кўтаради.
  • Қимматбаҳо нарсаларни эса ўз қаърига олади.
  • Ўлик ерга ҳаёт беради.
  • Олдига тўсиқ чиқса, тўхтаб қолмайди. Атрофидан айланиб ўтиб, йўлини давом эттиради.
  • Сувни олтин идишга солсанг ҳам, лойдан ясалган идишга солсанг ҳам, ўз рангини ўзгартирмайди”.
  • Аллоҳ таоло яратган барча мавжудотлари ичида одам зотини энг мўжизавий қилди. Инсон бошида уч хил сув бор:

- кўз суви – ёш;

- қулоқ суви – зардоб;

- оғиз суви – тупук!

Ушбу сувларнинг ҳар бирида алоҳида вазифа бор!

  • Кўз суви шўр бўлади, агар шўр бўлмаса эди, кўз гавҳарининг ҳимояси учун зарур бўлган ёғ айниб қолар ва кўз фаолияти ишдан чиқар эди!
  • Қулоқ суви аччиқ бўлади, агар ширин бўлганида, қулоқни қумурсқа босарди!
  • Оғиз суви шўр ҳам эмас, аччиқ ҳам эмас! Агар тупугимиз шўр ёки аччиқ бўлганида, еган нарсамизнинг таъмини билмас эдик!
  • Яна энг ажойиби бу – сувлар ҳар куни янгиланиб туради ва бир-бирига аралашиб кетмайди!
  • Аллоҳ таоло айтади: «Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат шаклда яратдик» (Тин сураси 95/4 оят).
  • Бу мутаносибликни ўз-ўзидан, тасодифан, табиий танланиш йўли билан бўлиб қолган, дейиш учун инсон нақадар савиясиз бўлиш керак?!!
  • Мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: Яхшилик ва эҳсонда исроф бўлмаганидек, исрофда ҳам ҳеч қандай яхшилик йўқ, – деганлар.
  • Молиявий маблағлар исрофидан ташқари ҳар бир соҳада ҳам исрофлар бўлади. Шулардан машҳурроғи – сувнинг исрофи. Сувнинг исроф бўлиш ҳолатини ҳар жойда кузатиш мумкин. Лекин кўпчилик бунга эътибор бермайди. Ҳолбуки сув – Аллоҳ таоло бандаларга инъом этган неъматларнинг сараларидан эрур. Бу неъматни тежаш керак. Ҳар бир соҳада бўлгани каби сувнинг исрофи ҳам гуноҳ саналади. Ҳаттоки ибодат учун ишлатилганда ҳам исроф қилмаслик керак.
  • “Исроф” сўзи асли арабча бўлиб, “ҳисобсиз тарзда ишлатиш”, “ҳаддидан ошиш” каби маъноларни англатади. Исрофга йўл қўйган одам Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зотнинг неъматларини ўрнига сарфламаган ёки ҳожатдан ташқари ишлатган бўлади. Тилимизда ушбу сўз “нест-нобуд қилиш”, “увол қилиш”, “неъматни қадрламаслик” каби маъноларни англатади.
  • “Исроф” сўзи луғатда “чегарадан чиқиш” ва “бир нарсани қасддан унутиш” маъноларини билдиради. Истилоҳда эса моддий ва маънавий маънода ишлатилса-да, кўпроқ моддий сарф харажатларда ўз ифодасини топади. Ҳар қандай ишда чегарадан чиқиш – исрофдир.
  • Исроф – пул, мол ва Аллоҳ томонидан бизга берилган неъматларни ножўя сарфлашдир.
  • Уламоларнинг айтишларича, ИСРОФ:
  • фақирликка етаклайди,
  • жаннатдан узоқлаштириб,
  • дўзахга яқинлаштиради,
  • Аллоҳ таолонинг ғазабига сабаб бўлади. 

 

Сув ресурсларининг аҳамияти ва уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарурлигини билиб олдик.

Сувсизлик бу – асрнинг глобал муаммоси экан, бунга дунёнинг барча давлатлари биргаликда курашиши, бир-бирига ёрдам бериши, аҳоли эса сувдан фойдаланиш маданиятини ҳис қилган ҳолда амал қилишлари керак бўлади. Чунки бир ерда сув билан боғлиқ муаммо катталашгани сари, у ерда ҳаёт умиди сўниб бораверади. Сувга эҳтиёжи бор жамики жонзотлар эса сувли мамлакатларга қараб кўча бошлайди. Ва бу ўша давлатнинг ҳам муаммосига айланади. Кеч бўлса-да, вақтимиз бор, дунёни биргаликда бу инқироздан қутқаришимиз лозим!..

Халқ ичинда мўътабар бир нарса йўқ давлат каби,

Бўлмағай давлат жаҳонда қувват-у сиҳҳат каби!

Иқтисод, инсоф зийнатдур вужуди одама,

Яхши неъмат йўқ кишига саъй ила ғайрат каби!

Энди ҳар биримиз ўз-ўзимизга: “Ўзим яшаб турган юртимни тинчлиги учун, она-Ватанимни равнақи учун, аждодларим ётган муқаддас заминим учун, киндик қоним тўкилган диёрим учун, азиз бўлган эл-халқим учун, фарзандим мендан ҳам бахтлироқ бўлиши учун, боламни келажаги учун мен нима иш қилдим?” – деб савол берайлик...

Беқиёс ва бетакрор, катта ва бой тажрибага эга доно халқимиз эллик минг элакдан ўтказиб, ўзининг пурҳикматли мақолларида бекорга «Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан!» демаган!!!

Ахир «Тежам билан ишлатсанг – уй-рўзғоринг бут. Исроф билан ишлатсанг – ёмон кунни кут!» деб бежизга айтилмагандир?!!

Доно ҳалқимиз ўзининг улуғ ҳикматларида

  • «Бойлик ушоқдан йиғилар»,
  • «Бугун едим – етдим.

Эрта едим – ўтдим.

Ҳамма ҳайитга чиққанда,

Хумга кириб ётдим»,

  • «Дон аяган донга етар,

Нон аяган – нонга»,

  • «Яхши ўғил ота молини бийлар,

Ёмон ўғил ота молини сочар»,

  • «Донни йиққан – донодир»,
  • «Ейишинг – кепак,

Кийишинг – ипак»,

  • «Тўқликда очликни ўйла,

Бойиганда – муҳтожликни!»,

  • «Йиғсанг – етасан,

Совурсанг – кетасан»,

  • «Кам-кам есанг – доим ерсан.

Кўп-кўп есанг – нени ерсан?»,

  • «Олаверсанг – енгил бўлар,

Солаверсанг – оғир».

деб айтишида ҳам жуда кўп маънолар бор!!! Шунинг учун энди биз ҳам Аллоҳ таолонинг ғазабига сабаб бўладиган, дўзахга яқинлаштирадиган, жаннатдан узоқлаштирадиган, фақирликка етаклайдиган ИСРОФдан сақланайлик!!!

Меҳрибон Парвардигоримиз соғлик-саломатлигимиз фани – табобат илмининг ярмини биргина (!) Қуръоннинг 7-чи сураси Аъроф сураси 31-оятининг ярмига, Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам биргина (!) ҳадиси шарифларига жамлаб қўйган эканлар, биз икки дунёда ҳам чин саодатни истасак, ҳеч кимга ҳеч нарса қолдирмаган КИТОБ – Каломуллоҳ ва ҲИКМАТ – ҳадиси шарифга амал қилсак – марра бизники!

Илоҳо ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам Меҳрибон Парвардигоримиз буюрган, Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизни руҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

Муҳтарам азизлар! Тинч бўлиб турган юртимизда мусаффо осмонимиз остида яшаётган жаннатмакон диёримизни бойлиги учун, Худони ўзгача Илоҳий назари тушган муқаддас Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги учун, турмушимиз ободлиги ва кўпчиликни ризқи учун, элимизни мўл хирмони ва оиламиз дастурхони кўрки учун ўз ҳиссамизни қўшайлик! Шу жаннатмакон диёр – муқаддас заминда яшаётган ҳар биримиз, Аллоҳ таоло Ўзбекистонга берган барча беҳисоб ва бетакрор, мислсиз ва беқиёс неъматларидан фойдаланаётган ҳар бир одам боласи ўзини муносиб ҳиссасини қўшиши лозим эканлигини унутмайлик!..

 

Иброҳимжон домла Иномов

Read 1062 times

Мақолалар

Top