Мақолалар

Қуръон ҳаётингизни ўзгартиради

Қуръон барча эҳтиёжларингиз ва амалларингиз учун дастуруламал бўлувчи Китобдир.

1. Сиз: “Омадсизман”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Мўминлар нажот топдилар” деб марҳамат қилган (Муьминун сураси, 1-оят).

2. Сиз: “Бунчалик қийин”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” деб марҳамат қилган (Шарҳ сураси, 5-6-оятлар).

3. Сиз: “Менга ҳеч ким ёрдам бермайди”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Мўминларга мадад бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган” деб марҳамат қилган (Рум сураси, 47-оят).

4. Сиз: “Ёлғизман”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Қўрқмангиз! Албатта, Мен сизлар билан биргаман – эшитаман ва кўраман” деб марҳамат қилган (Шарҳ сураси, 5-6-оятлар).


5. Сиз: “Гуноҳларим жуда кўп”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади” деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 222-оят).


6. Сиз: “Динга амал қилиш жуда қийин”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди” деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 185-оят).


7. Сиз: “Камбағал-фақирман”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар учун мағфират ва фаровон ризқ бордир” деб марҳамат қилган (Ҳаж сураси, 50-оят).


8. Сиз: “Беморман”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз” деб марҳамат қилган (Исро сураси, 82-оят).


9. Сиз: “Бунга кучим етмайди”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди” деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 286-оят).


10. Сиз: “Меҳнатларим қадрланмаяпти, ўзимни қадрсиз ҳис қиляпман”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир” деб марҳамат қилган (Инсон сураси, 22-оят).


11. Сиз: “Шайтоннинг макри бунча кучли”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Албатта, шайтоннинг макри заифдир” деб марҳамат қилган (Нисо сураси, 76-оят).


12. Сиз: “Ғалаба узоқда”, деб айтманг!

Чунки Аллоҳ таоло: “Огоҳ бўлингки, Аллоҳнинг ёрдами (ҳамиша) яқиндир” деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 214-оят).

Аллоҳ таоло ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзасини Қуръони карим оятларига мувофиқ ўтказишимизга тавфиқ ато этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Read 920 times
Tagged under

Мақолалар

Top