Мақолалар

Фарзандингизни китоб ўқишга қизиқтиришда ёрдам берадиган 10 та маслаҳат

Авваллари ўқиш ягона кўнгилочар машғулот эди. Ҳозир эса бундай машғулот турлари кўпайган бўлса-да, китоб ўқиш ҳали ҳам энг фойдали вариант бўлиб қолмоқда. Болалар нима учун китоб ўқиши керак?

  • Китоб ўқиш сўз бойлигини оширади.
  • Ўқиш дунёқарашни кенгайтиради — бола ҳеч қачон кўрмаган одамлари ва бормаган жойлари ҳақида билиб олади.
  • Ўқиш ижтимоий кўникмаларни ривожлантиради — бола китоб қаҳрамони билан бирга мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқишни ўрганади.

Тадқиқотларга кўра, ҳафтасига 1-2 марта китоб ўқийдиган 16 ёшли ўсмирлар, умуман ўқимайдиганларга қараганда юқори ўқиш кўрсаткичларига эга бўлади.

Китоблар = ҳақиқий ҳаёт

Бола ҳеч қачон кўрмаган нарсалари ҳақида ўқишга қизиқмайди. Шу сабабли китобдаги ҳикояни ҳақиқий дунёга ўтказиш керак. Масалан, агар бола космос ҳақида ўқиётган бўлса, уни космонавтика музейига олиб боринг ёки телескоп сотиб олинг. Ёввойи ҳайвонлар ҳақида бўлса, ҳайвонот боғига ташриф буюринг.

 

Боланинг қизиқишларини эътиборга олинг

Агар болангиз динозаврлар даври, кема қурилиши ёки пойга машиналарига қизиқса, шундай мавзудаги китоб совға қилган маъқул. Бошқа бир вариант — болани китоб дўконига олиб бориб, ўзи хоҳлаган китобини танлашига имкон беринг. Ёки бошқа болаларнинг ота-оналаридан уларнинг фарзандлари қайси китобларга қизиқишларини сўранг.

 

Боланинг ҳар бир гапини тўғриламанг

Болани китобда бўлаётган воқеалар ҳақида сизга гапириб берганда, уни доимий равишда тўғрилаб туриш шарт эмас. Агар у бир неча бор қаҳрамонлар исмини ёки шаҳар номини чалкаштирса ва бу китобни тушунишга таъсир қилмаса, бундай хатоларга кўз юмиш мумкин — муҳими бола китобни қизиқиб ўқигани. Агар сиз уни ҳикоя бошида чалғицангиз, бола ўзини ноқулай ҳис қилади, кейинги сафар гапириб беришни истамаслиги ёки бутунлай китобни ташлаб қўйиш мумкин.

 

Ўқигани учун мукофотланг

Ҳозирги кунда телевизор ва телефон каби ўзига жалб этадиган нарсалар кўплигидан китоб ўқиш катта ютуқ бўлиб қолди. Болани ҳар бир ўқиган саҳифаси учун мақтанг, китобни тугатгандан сўнг паркка ёки севимли кафесига олиб бориб мукофотланг.

 

Китоб — энг яхши совға

Буни ўзингизнинг мисолингизда кўрсатинг. Масалан, китобни “Ой охиригача 50 саҳифани ўқишинг керак, акс ҳолда ширинликсиз қоласан” деб берманг. Ўрнига ўқишни ижобий ассоциациялар билан боғланг. Чиройли расмлари бўлган китоб танланг, совға қоғозига ўраб, ҳадя қилинг. Шунингдек, ўқишдаги ёки спортдаги ютуқлари учун ҳам китоб билан мукофотланг.

 

Турли жанрдаги китобларни сотиб олинг

Агар бола саргузашт жанрини яхши кўрса, унга фақат шу турдаги китобларни сотиб олиш шарт эмас. Бошқа жанрлардан ҳам харид қилинг — шунда болада танлов бўлади ва бир жанр зерикарли бўлиб қолмайди.

 

Ўқишни кундалик одатга айлантиринг

Болага китоблар унинг ҳаётининг бир қисми эканлигини, бу “жазо” эмаслигини тушунтириш керак. Бунинг учун унга китоб ҳар қандай саволга ечим топишга ёрдам бериши мумкинлигини айтинг. Агар болада мулоқот қилишда қийинчилик бўлса, одамлар билан осон тил топишиш ҳақида китоб сотиб олинг.

 

Овоз чиқариб ўқинг

Болаларда дунёга қизиқиш ва тасаввур қобилияти ўқиш кўникмасидан олдинроқ уйғонади. Шу сабабли бу эҳтиёжларни қондириш сизга боғлиқ. Агар  болага китоб ўқиб берсангиз, келажакда ўқишга қизиқиб қолиши эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, тадқиқотларнинг кўрсатишича, ота-оналари овоз чиқариб ўқиган болалар бошқа болаларга қараганда ўқишни эрта ўрганишади.

Read 960 times

Мақолалар

Top