Мақолалар

Масжидун Набавийдаги замзам сув идишлари, оқ мармар ва 250 та соябон ҳақида

Бутун дунёдан келган зиёратчиларнинг Қироллик томонидан яратилган шароит ва ғамхўрлик боис мамлакатга кириши ва ҳар бир муборак жойдаги ибодат ва саёҳати осон кечади.

Бугунги кунда бир неча юртлардан келган зиёратчиларнинг Пайғамбаримиз масжидида ибодатларини бекаму кўст адо этишлари ва саёҳат қилишлари учун мутасаддилар томонидан кўплаб хизматлар йўлга қўйилгани эътиборга молик.

Пайғамбаримиз масжидини 24 соат давомида совуқ замзам суви билан таъминлаш намозхонлар ва зиёратчилар учун ғамхўрликнинг энг муҳим шаклларидан биридир. Тонналаб замзам суви Маккадаги манбадан олиб келинади. Ана шу тайёр бўлган сув миқдори ҳар куни лабораторияда тасодифий сув намуналари синовидан ўтказилади.

Масжидун Набавийнинг эркаклар ва аёллар бўлимларидаги минглаб сув идишларини совутиш, тўлдириш, тозалаш ишлари аниқ дастур бўйича олиб борилади. Шу боис Ҳаж мавсумида намозхонлар сони ортсада мавжуд эҳтиёж қопланмоқда.

Пайғамбар масжидиҳовлисидаги соябонлар ўзининг бетакрор дизайни ва гўзал шакллари билан Раҳмоннинг меҳмонларига ғамхўрлик ва қулайлик сифатида хизмат кўрсатмоқда. Кундузи 250 та соябон намозхонларни қуёш нурлари ва иссиқ ҳимоя қилади. Ёмғир пайтида эса уларнинг сирпаниш хавфининг олдини олади. Бунинг учун ҳар бир соябонда сув дренажи хусусияти бор.

Соябонлар Пайғамбаримиз масжидининг ташқи ҳовлилари бўйлаб қурилган. Ҳар бир соябон очилганда 900 дан ортиқ намозхонни сиғдиради. Умумий сиғими эса барча соябонларда 228 мингдан ортиқ намозхонни ташкил этади. Соябоннинг баландлиги 15 метрни, оғирлиги 40 тоннани ташкил этади. Унинг кўриниши тожга ўхшайди. Юқори соябоннинг учида 1000 та ёруғлик мосламаси бор.

Соябонлар ҳовлиларни совуқ ҳаво орқали совутиш учун ҳам мўлжалланган. У 436 та пуркагични ўз ичига олади. Бу эса Пайғамбар масжидининг ҳовлиларидаги соябонлар билан қопланган соялар майдони бўйлаб атмосферани совутиш учун сув пуркагич билан аралаштирилади. Натижада у ҳароратни пасайтиришга ёрдам беради.

Пайғамбаримиз масжиди ва унинг атрофидаги ҳовлиларни қоплаган оқ рангдаги “Татос” мармарлари ўша жойда атроф-муҳит ҳароратини сақлаб туришнинг муҳим омилларидан биридир. Чунки бу мармарнинг ноёб тури ҳисобланади.

Қуёш нури ва иссиқликни ютадиган мазкур мармарлар иккита муқаддас масжид учун махсус олиб келинган. Унинг бир парчаси узунлиги 120 см, кенглиги 40 см ва қалинлиги 5 см, баъзилари эса эни 60 см ташкил этади. Улар тунда намликни ютиш хусусиятига ҳам эга. Шундай қилиб кундузи мармар салқин ва ҳароратни ўртача даражада ушлаб туради, тунда эса совуб кетмайди.

“Татус” деб номланган мармардан Пайғамбар масжиди ва унинг ташқи ҳовлиларида намоз ўқиш учун кўплаб жойларда қўлланилади. У бир киши бемалол намоз ўқиши мумкин бўлган ҳар бир мармар доимо қиблага қаратиб ўрнатилади. 

Илёсхон Аҳмедов
тайёрлади

Read 883 times

Мақолалар

Top