Мақолалар

Ташаҳҳудни охиригача ўқимаслик

Cавол: Ташаҳҳудни охиригача ўқилмай қолса, бу хато эмасми? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намозда ташаҳҳуд ўқиш вожиб амал саналади. Ташаҳҳудни бошидан охиригача, абдуҳу ва росулуҳу”гача ўқиш ҳам вожиб саналади. Бирор қисмини унутиб тарк қилиб қўйиш орқали саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

“Намознинг еттинчи вожиби ташаҳҳуд ўқиш. Унинг гарчи озини тарк қилса ҳам “Зоҳирур ривоя”га кўра саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки ташаҳҳуднинг барчаси битта, яхлит зикр ҳисобланади. Унинг баъзини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилиш ҳукмида бўлади. Биринчи ёки иккинчи қаъдада бу ҳолат содир бўлишининг фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Read 1199 times

Мақолалар

Top