Мақолалар

Қалблар эъроби

Агар наҳв олимлари: «Эъроб аломатлари тўрттадир: 
Рафъ (замма), 
фатҳ (фатҳа), 
хафз (касра), 
жазм (сукун)» десалар, Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам: 


«Қалблар эъроби тўрттадир:
Рафъул-қалб, 
фатҳул-қалб, 
хафзул-қалб, 
вақфул-қалб», дейдилар.

Қалбнинг рафъи (яъни Аллоҳ таъолога тараф кўтарилиб, сайр қилиши) Аллоҳнинг зикридадир!

Қалбнинг фатҳи (яъни очилиши) Аллоҳдан рози бўлишдадир!

Қалбнинг хафзи (яъни чўкиши) Аллоҳ субҳанаҳудан бошқаси билан машғул бўлиб қолишдадир!

Қалбнинг вақфи (яъни тўхтаб қолиши) эса Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш билан бўлади!

Рафънинг аломатлари:

Аллоҳга мувофақат (итоат)нинг мавжудлиги,
Аллоҳга мухолафат (қарши чиқиш)нинг йўқлиги,
Аллоҳга муҳаббат (ҳақиқий севги)нинг давомийлигидир.

Фатҳнинг аломатлари:

Таваккул (Аллоҳгагина суяниш),
Сидқ (Аллоҳга садоқатли бўлиш),
Яқийн (Иймони кучли бўлиш)дир.

Хафзнинг аломатлари:

Ужб (солиҳ амалига ғурурланиш),
Риё (хўжакўрсинга амал қилиш),
Ҳирс (дунёга муҳаббат қўйиш)дир.

Вақфнинг аломатлари:

Ибодат лаззати йўқолиши,
Маъсиятнинг аччиқлиги кетиши,
Ҳалол-ҳаромнинг аралашиб қолишидир.

Абдулвоҳид ИБРОҲИМ  таржимаси

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3948 times

Мақолалар

Top