Мақолалар

Ислом илмга чорлайди

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш мўмин ва мўмина аёлга фарздир” деб, айтдилар. Бу ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, ислом дини аёл кишига ҳам илм талаб қилишни фарз қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга уйланмоқчи бўлганларида Ҳазрати Умар ислом умматига юксак бир фазилатни кўрсатдилар. У ҳам бўлса, оталик масъулятини ҳис қилган ҳолда қизлари Ҳафсани турмушга бериш олдидан унга ўқиш,  ёзиш ва динга доир илмларни бердилар. Ҳаттоки қизларига ўқиш ва ёзишни таълим беришлик учун Бани Адий қабиласидан бир аёлни ёлладилар. Ҳафса онамиз ҳалиги аёлдан етарлича илм олганларидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқдилар. Тўйдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Умардан ҳалиги Бани Адийлик аёлни келиб Ҳафсага қолган илмлардан ҳам дарс беришни давом эттиришлигини айтдилар.

Ҳазрати Умар: “Ё Расулуллоҳ! Ҳафса илмни яхши эгаллаб олди” дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен Ҳафсани илмни мукаммалроқ эгаллашини хоҳлайман” дедилар. Шундан сўнг ҳалиги аёл келиб дарсни давом эттирди.

 

Абдушукур МУРОДОВ

Манба: Муҳаммад Мутавалли Шаъровий: “Мусулмон аёл фиқҳи” номли китобидан. 15-бет.

Read 2943 times

Мақолалар

Top