Мақолалар

Фотографликни касб қилиш жоизми?

Савол: Расмга тушиш, бировларни расмга туширишни касб қилиб олиш ҳақида нима дейсиз? 

Жавоб: Ҳозирги пайтда оммавий ахборот воситаларини суратсиз тасаввур қилиш қийин. Шу сабаб суратга тушиш ёки шу ишни касб қилиб олишнинг зарари йўқ. Аммо кишиларни шаҳвоний ҳирсларга етаклайдиган, фитнага, ёлғонга, бўҳтонга олиб борувчи расмларни нашр этиш ёки суратга олиб, тарқатиш мумкин эмас. 

Ҳозирги пайтда киши шахсини аниқлаш, ишга кириш ёки ҳаж ибодатини адо этиш учун ҳам суратга тушиш лозим бўлади. Шундай экан, мўмин-мусулмонларнинг оғирини енгил қиламан деб суратга туширишни касб қилиб олганларнинг бу ишини қоралаб бўлмайди.

“Сўраган эдингиз” китоби асосида тайёрланди

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 4114 times
Tagged under

Мақолалар

Top