muslim.uz

muslim.uz

Muborak Ramazon hayiti yurtimizda keng nishonlanmoqda

Manba: O‘zbekiston 24

Четвер, 11 апрель 2024 00:00

Сизни қандай алдашаяпти?

Аҳли суннат вал жамоанинг асоси бўлган ашаърий ва мотуридийликни салафлар эътиқодига зид деб исботламоқчи бўлган шахслардан бири қуйидагича таҳлилни қилиб берибди. Унинг фикри қалин қора ҳарфларда ифодаланган:

1) Салафлар Жаҳмия деган тоифанинг эътиқодий масалаларига раддия берган ва уларни адашган (баъзи ҳолларда кофир) деб билган.

2) Ким эътиқодий масалаларда жаҳмия тоифасига ўхшаса, демак салафларга хилоф қилган бўлади.

Бу ерда мантиқий хулоса қилаяпти. Шу ўриндай айтиш керакки, мантиқни залолат деганлар одатда мана шунақа пайтларда мантиқдан фойдаланиб қолади. Шунга қарамай шу ергача, мантиқан тўғри фикрни билдираяпти. Кимда жаҳмиянин салафлар раддия берган эътиқодий қарашлари топилса, демак у салафга хилоф қилган бўлади. Тўғрими? Тўғри! Энди, тахлилнинг давомини қаранг...

3) Жаҳмийлар ҳам ашъарий ва мотуридийлар ҳам калом илми билан шуғулланган.

Тўғрими? Нисбатан тўғри. Нисбатанлиги шундаки, жаҳимиялар калом, яъни ақида илмида ғулувга кетиб, салафлар фаҳмига зид нарсаларни айтганлар, ашъарий ва мотуридийлар эса, калом илмини ўзлаштириб, ўша илм орқали салафлар эътиқодини ҳимоя қилиб асослаб берганлар. Ташқаридан қарасангиз, иккиси ҳам бир илм билан шуғулланаяпти, аммо бириси салафларга зид эътиқодда, иккинчиси салафлар эътиқодида. Энди якунловчи мантиқий хулосага қаранг:

4) Демак, ашъарий ва мотуридийлар салафлар эътиқодида бўлмаган.

Ана халос. Баракатопкур, калом илми эътиқод эмас, бу ҳудди мантиқ, физика, география, тиббиёт каби илмлардан бири. Эътиқод эса шу йўналишда чиқарилган ақидавий хулоса.

Агар Дарвин биология билан шуғулланиб, эволюция назариясини ўйлаб топган бўлса-ю, атеистлар шу орқали ота-бобомиз маймун деган бўлса, мусулмонлар ҳам биология билан шуғулланса, атеистга ўхшаб қоладими? Йўқ, ахир мусулмонлар биология билан шуғулланиб, ундан Аллоҳнинг оят белгиларини топади-ку!

Жаҳмийлар мантиқ билан шуғулланган бўлса, бу тахлилни қилган одам ҳам "демак, демак" деб мантиқдан фойдаланаяпти, демак ўзининг "мантиғига" кўра ўзи ҳам жаҳмийлар эътиқодида бўлиб қоляпти-ку
Ашъарий ва мотуридийлар калом илми билан шуғулланганми? Ҳа шуғулланган. Нимага? Жаҳмияларга раддия бериш учун. Унда қандай ақидавий хулоса чиқаришган? Жаҳмияга раддия бериб, салафи солиҳлар фаҳми ва нақлни исботлашган.

Мана шунинг учун мантиқни билмаган мантиқий хулоса қилмаслиги керак. Илмдан хабари йўқ, калом илми нима, эътиқод нима, англамайдиган одам, одамларга эътиқоддан дарс бермаслик керак. Мана шундай "мантиқ"қа тақлид қилган илмсизлар эса, аҳли суннат вал жамоанинг асоси бўлган ашъарий ва мотуридийларни биргина одамнинг мантиқсиз хулосаси билан жаҳмияларга ўхшатиб юрибди.

 

@AhliSunnaValJamoaUz 

Четвер, 11 апрель 2024 00:00

Ramazon hayiti tabrigi (Farg`ona viloyati)

Ubaydulla Abdullayev - Farg`ona viloyati bosh imom-xatibi
#10apr #uzbekiston24

РАМАЗОНДАН СЎНГ ШАВВОЛ ОЙИДА 6 КУН РЎЗА ТУТИШ ЙИЛ БЎЙИ РЎЗА ТУТГАННИНГ САВОБИГА НОИЛ ЭТАДИ.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Muborak Ramazon hayiti yurtimizda keng nishonlanmoqda
#10apr #uzbekiston24

Сторінка 10 з 3592

Мақолалар

Top