muslimuz

muslimuz

Вівторок, 12 март 2024 00:00

Таровеҳ сўзини маъноси нима?

Айни кунларда мўмин-мусулмонлар Рамазон ойининг кундузларини рўза билан, кечаларини эса ибодат билан ўтказмоқда. Бу муборак ойда масжидларда хуфтон намозининг фарз ва суннатидан кейин йигирма ракатлик суннати муаккада бўлган намоз адо қиланади. Уни айрим кишилар “тараббеҳ” деса, баъзилар эса “таровеҳ” деб номлайди.

Хўш, аслида қайси бири тўғри?

Ушбу намозни “тараббеҳ” дейиш нотўғри, “таровеҳ” деб аташ эса тўғридир. “Таровеҳ” сўзи арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида “роҳат қилмоқ”, “ҳузур қилмоқ”,“истироҳат қилмоқ” деган маъноларни англатади.

Маълумки, мазкур намознинг ҳар тўрт ракатидан кейин тасбеҳлар айтилгунга қадар дам олиниб, истироҳат қилинади. Шундан келиб чиқиб у намоз “таровеҳ” деб номланган.

Аллоҳ таоло Рамазон ойи кечаларида ўқиётган таровеҳ намозларини даргоҳида мақбул айласин! 

Руҳиддин Акбаров,

Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими

 Кунлик сув истеъмоли инсон учун 2 литрни ташкил қилади. Ифторликдан саҳарликкача шу сувни ичишга интилинг. Ифторликда бир пиёла сувга асал қўшиб истеъмол қилинг.

Саҳарлик пайтида газли ичимликлар, консерва, қаттиқ қовурилган таомларни тановул қилмаслик, аччиқ ва шўр маҳсулотлар ҳамда хоним каби хамирли таомларни чеклашга интилганингиз маъқул.

Саҳарлик дастурхони оқсил ва углеводларга бой таомлардан иборат бўлиши керак. Маълумки, гўшт маҳсулотлари 16 соат давомида ҳазм бўлади.

 Қайнатилган тухум ва сут маҳсулотлари қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам айрим инсонлар саҳарликда қаймоқ ейишни афзал билишади.

Хурмо тановули эса организмга қувват бағишлайди, сабаби бу мева таркибида углевод, клетчаткалар, калий ва магний моддалари бисёр. 

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов

Вівторок, 12 март 2024 00:00

Kimlar ro‘za tutmasligi mumkin?

Alloh taolo shunday marhamat qilgan: “Alloh sizlarga yengillikni xohlaydi va sizlarga qiyinchilikni xohlamaydi” (Baqara surasi, 185-oyat).

Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday deganlar: “Kasal ro‘za tutmaydi, homilador ayolning bolasi tushib qolishi havfi bo‘lsa, u ham tutmaydi. Emizikli ayol agar bolasiga fasod bo‘lishining xavfi bo‘lsa, ro‘za tutmaydi” (Imom Ahmad rahimahulloh rivoyati).
Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhumodan rivoyat qilingan hadisda Rasulloh sollallohu alayhi vasallam shunday marhamat qilganlar: “Kim qodir bo‘la turib taomdan (ochlikdan) yoki ichimlikdan (tashnalikdan) o‘lsa, u uchun do‘zax bordir” (“Ta’vilot Ahl as-sunna”).
Bundan shu narsa ayon bo‘ladiki, fasod (sog‘liq uchun jiddiy zarar) bo‘lishining xavfi bo‘lganda ro‘za tutmaslikka ruxsat beriladi.

Imom Abu Mansur Moturidiy rahimahulloh.

Abdulloh Abdulmajid tayyorladi.

«Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди. Бу – ҳисобни тўлдиришингиз ҳамда ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳга такбир (ҳамду сано) айтишингиз ва шукр қилишингиз учундир» (Бақара, 185).

Дастлаб рўза тутиш маълум кунлардагина фарз бўлган эди. Муоз ибн Жабал, Ибн Аббос, Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳум) ривоятига кўра рўза Исломнинг аввалида олдинги умматларнинг рўзаси каби ҳар ойда уч кун тутилган. Бу ҳолат Нуҳ (алайҳиссалом) даврларидан то Рамазон ойи рўзаси фарз қилингунча давом этган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида ҳар ой уч кун ҳамда ашуро куни рўза тутганлар. Сўнг: “Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлса­нгиз. Саноқли кунларда. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир” (Бақара, 183) ояти нозил бўлди.

Ўшанда соғлом ва муқим киши ихтиёрли бўлиб, хоҳласа рўза тутар, хоҳламаса бир мискинга таом берарди. Салама ибн Акваъдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло рўза ҳақидаги оятни (Бақара, 183) нозил қилганидан сўнг, бизлардан ким хоҳласа, рўза тутар, хоҳламаса рўзаси ўрнига бир мискинга таом берарди”.

Сўнгра: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин” ояти тушди ва мусулмонлар учун рўза тутиш қатъий лозим бўлди.

Бу оят нозил бўлганида мусулмонлар ифторликдан то уйқуга ётгунгача таомланишлари мумкин эди.

Агар туннинг бир қисмида уйғонсалар таом ейишлари ва аҳли билан яқинлик қилиш мумкин эмасди.

Кейин бу оят: “...Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!” (Бақара, 187) нозил бўлди ва бандалар кечаси тонг отгунгача еб-ичиши ва бошқа мубоҳ ишларни қилишлари мумкин бўлди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Одам боласининг ҳамма амали бир неча баробар оширилади: битта яхшилик ўн баробаридан етти юз баробаригача оширилади. Аллоҳ таоло: “Рўза ундай эмас. Рўза Мен учундир. Ўзим унинг мукофотини бераман. Зеро, Одам боласи шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилади, деб марҳамат қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Рўзадор учун икки қувонч бор: ифтор қилганидаги бир қувонч, Парвардигорига йўлиққанида бир қувонч. Рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ таоло учун мушкнинг ҳидидан ҳам ёқимлироқдир. Рўза пардадир. Бирортангиз рўза тутса, ёмон гапирмасин ва бақириб-чақирмасин. Бирор киши уни сўкса ёки уришса, Мен рўзадорман! десин (Муттафақун алайҳ).

Рўза ибодатларнинг энг улуғи, фазилатлисидир. Унинг савоби фақат тутган киши учундир, камайтирилмайди ҳам, бошқаларга олиб берилмайди ҳам. Аллоҳ таоло бу ойни барчамиз учун баракотли қилсин.

Фотиҳа сураси етти оятдан, йигирма етти сўз ва бир юз қирқ ҳарфдан иборатдир. Ибн Аббос, Қатода ва Абул Олия Фотиҳа сураси Маккада нозил бўлган, дейди. Фотиҳа сурасининг номи кўплиги унинг шарафи ва фазлининг юқорилигига далилдир.

Фотиҳа сураси билан намознинг ҳар бир ракати аввалида ўқилиши ва Қуръони карим у билан бошлангани учун “Фотиҳа” (очувчи) деб номланади.

Анас, Ҳасан ва Ибн Сирин бу сурани “Уммул Китоб”, яъни Китоб (Қуръон) онаси дейишган.

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн Уммул Қуръон, Уммул Китоб, Сабъул масоний (етти такрорланувчи) ва Ал-Қуръанул аъзийм (улуғ Қуръон)дир”, дедилар. Яна “Ас-солат” (намоз) деб ҳам номланади. Чунки у намознинг шартларидан биридир.

Ушбу сура “Шифо” деб ҳам номланган. Имом Доримий Абу Саъид розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилган ҳадисда: “Фотиҳатул Китоб – ҳар бир заҳарга шифодир”, дейилган.

Бу сура “Руқия” деб ҳам номланади. Сўфён ибн Уяйна Фотиҳани “Воқия”, Яҳё ибн Аби Касир эса “Кофия” деган. Яна у “Намоз ва хазина” ҳам дейилади. Буни Имом Замахшарий ўзининг “Кашшоф” тафсирида келтирган.

Мақолалар

Top