muslimuz
Саййида Фотима ва Мисрлик аёл
Умар ибн Абдул Азиз халифалик даврларида Мисрлик бир аёл у кишини излаб Мадинаи Мунавварага келди. Одамлардан у кишини қасрлари қайерда деб сўради. Одамлар у кишини уйларини қайердалигини тушунтириб, қандай боришини айтдилар. Мисрлик аёл излай - излай, сўраб топиб келди. Амирал мўмининни уйларини кўриб дахшатга тушди. Уйга изн сўраб кирди, қараса бир ямоқ кийимда, эски шолча устида, бир аёл ўтирибди. Мисрлик аёл бу ўтирган аёлга яқинлашиб, Абдул Малик ибн Марвонни қизи Фотима эканини таниди. Қўрқиб кетди, чунки уни Халифанинг қизи , Умар ибн Абдул Азизнинг аёли эканини аввалдан яхши биларди. Фотима унга самимий – дўстона муносабатда бўлиб, очиқ кўнгил билан, хуш муоъмала билан кутиб олдилар ва ёнларига ўтиришга таклиф қилдилар. Ҳалиги аёл анча хотиржам бўлиб, Саййида Фотимани ёнларига ўтирди. Ҳол-аҳвол сўрагач, бир юмуш билан Амирал мўъмининни олдиларга келганини, унга айтадиган зарур гаплари борлигини айтиб туриб, кўзи деворни тузатиб, суваётган кишига тушди ва Саййида Фотимага қараб, анови лойкаш номаҳрамдан қочмайсизми, очиқ жойларингизни беркитмайсизми деди. Шунда Саййида Фотима кулиб, у лойкаш Амирал мўъминин бўладилар дедилар. Ҳалиги аёл ҳанг – манг бўлиб қолди ва У Халифани уйларини бир ҳашаматли сарой бўлса керак деб ўйлаган эди. Бу икки эр-хотинга ҳаваси келди ва қоил қолди ва икковига тасаннолар айтди.
Тошкент ислом институти.
Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси
Юлдашев Иззатилла.
Нима учун шайтонлар сеҳргарга хизмат қилади?
Шайтон инсоннинг душманидир. У бандани Роббисига ибодат қилишдан тўсади. Бунинг учун одам боласини эртаю кеч тинмасдан васваса қилади. Қуръони каримда бундай дейилади: «У: “Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан. Магар, улардан халос қилинган бандаларинггина (иғвога учмас)”, деди» (Сод сураси, 82-83-оятлар).
Сеҳргар шайтонга бўйсуниши ва диндан чиқиши орқали сеҳр билан шуғуллана олади. Қуръони каримда бундай дейилади: «Икковлари ҳатто: “Биз фитна–синов учунмиз, кофир бўлмагин”, демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар» (Бақара сураси, 102-оят).
Кимки диндан чиқар экан, жаҳаннамга тушади. Натижада, шайтон ўз мақсадига эришади. Чунки унинг асл муддаоси – инсонларни бутун оламлар Роббига ибодат қилишдан тўсиш, ўрталарига тафриқа, фитна-фасод, иғво уруғларини сочиш, оилаларни бузиш ва ҳ.к. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар” (Бақара сураси, 102-оят).
Давоми бор...
Даврон НУРМУҲАММАД
Саудияда Исломни қабул қилганлар сони эълон қилинди
Саудия Aрабистони сўнгги йилларда Қироллик меҳмонлари томонидан Ислом динини қабул қилиш кўлами бўйича таъсирчан статистик маълумотларни эълон қилди.
Мамлакат Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилда Саудия Aрабистонида эркак ва аёлдан иборат 347 646 нафар киши Ислом динини қабул қилган, деб ёзади “IslamNews” “Saudi Gazette” матбуотига таяниб.
Шунингдек, йилдан-йилга Ислом динини қабул қилганлар сони жадал ўсиб бормоқда. Агар 2019 йилда Саудия Aрабистонидан 21 654 нафар меҳмон мусулмон бўлган бўлса, 2023 йилда уларнинг адади 163 319 кишига етди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Азонда шаҳодат калимасидан кейин салавот айтиладими?
Cавол: Азонда муаззин “Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ” деса, салавот айтиладими ёки шу калиманинг ўзи қайтариладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин шу калимани ўзини такрорлаб турилади. Хоссатан шаҳодат калимасидан кейин салавот айтиш ҳадисларда келмаган. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда салавот айтиш ҳақидаги умумий тавсияларга биноан ва зикр ўрни бўлгани учун бу вақтда ҳам салавот айтиш жоиз. Бу ўринда айтилмаса ҳам, аслида азон тугагандан кейин салавот айтиш ва дуо қилишга буюрилган.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Муаззин (азони)ни эшитсангиз, у айтган сўзни айтинг. Кейин менга салот айтинг. Чунки ким менга битта салот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салот айтади. Кейин Аллоҳ таолодан менга васила сўранглар. У жаннатдаги манзила (мартаба)дир. У Аллоҳ таолонинг бандаларидан биригагина лозим бўлади (насиб қилади). Ўша банда мен бўламан деб умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоат етади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Қўли ширин қизим
Уйда нима таом пиширсам, дадамдан мақтов эшитардим. “Раҳмат, қизим, қўлинг дард кўрмасин” деб дуо қилардилар. Ҳатто овқат ёмон бўлса ҳам, “Қизим нима тайёрласа ҳам ширин чиқади, ўзимнинг қўли ширин қизим” деб эркалатардилар. Мен бу олқишларни эшитиб таомларни янада ширин пиширишга ҳаракат қилардим.
Аммо онам отамнинг тамоман акси эдилар. Овқатни ширин қилган пайтим ҳам нимадир камчилик топардилар. Онамнинг гапларини эшитиб тушкунликка тушиб қолардим. Ошхонага ҳам киргим келмай қоларди.
Менинг қўли ширин, пазанда бўлишимда дадамнинг ўрнилари катта бўлган. Агар отамнинг қўллаб-қувватлашлари бўлмаганда эди, билмадим, балки бир умр овқат пишришни билмай ўтиб кетишим мумкин эди.
Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг
"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.