www.muslimuz
Озодалик илми асосчиси
Поклик Ислом шиорларидан. Тарихга назар солсак, ҳеч бир тузум, гуруҳ ёки дин уни иймон даражасига кўтармаган. Исломда эса поклик имондан ҳисобланиб, инсонларни маънан ва жисмонан озодаликка чақиради.
Қуръони каримда мусулмонларга пок нарсалар, пок таомлар, покиза жуфтлар ҳалол қилингани ҳақида кўрсатмалар келган. Бадан поклиги, энг муҳими, қалб поклиги ҳақида сўз кетади. Барча нарса покликка таянилган, покликка қаратилган. Хусусан, намоз ўқиш учун нафақат бадан, балки кийим-бош ва жой поклиги ҳам зарур (“Тафсири Ҳилол”).
Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқларида соғлиқ меъёрлари акс этади. Маълум ишларни тақиқлаб, қолганларига рухсат беришида инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолати аҳамият касб этади. Шу сабабдан ҳам биринчи бўлиб совунни мусулмон кимёгарлари ихтиро қилдилар.
Совун кашф қилинмасидан олдин одамлар турли ёғлардан фойдаланишган. Таркибининг кўп қисми зайтун мойи бўлиб, унга “ал-қали” дейилган махсус туз аралаштирилган. Сўнг қайнатиб, қолипларга солиб, қотишини кутишган.
XIII асрга келиб совуннинг ҳар хил рецептлари ўйлаб топилди. Масалан, мусулмон олими Розийнинг қўлёзмаларида совуннинг рецепти бундай келтирилади: “Озгина кунжут мойини олиб унга калий, ишқор ва оҳак солиб аралаштиринг ва қайнатинг. Тайёр бўлган маҳсулотни қолипга қуйиб, қаттиқ ҳолга келгунча ўз ҳолида қолдиринг”.
X асрда яшаган қуртубалик олим Абулқосим Халаф ибн Аббос Заҳровий бу соҳанинг отаси бўлиб, ғарбда “Абулқосис” номи билан танилган. Мутафаккир Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг поклик ҳақидаги ҳадисларидан илҳомланиб, тиббиётга бағишланган 30 жилдли “Тасриф” асарини ёзди. Китоб ўша даврдаги жарроҳлик асбоблари ва усуллари ҳақида бўлиб, амалиётда кенг қўлланилди.
Заҳровий фақат тиббиёт ҳақида эмас, балки китобнинг 19-жузини тўлиқ косметикага бағишлади. Аслида, бу косметологияга қўшилган буюк ҳисса эди. Мазкур китоб мусулмонларнинг косметология соҳасига қўйган тамал тоши деса, муболаға бўлмайди. Сабаби, асар 1000 йил олдин ёзиб қолдирилган.
Заҳровий Ислом асосларида белгиланганидек, соч, тери, тиш ва бошқа тана аъзоларига аҳамият беришни таъкидлади. Милкни мустаҳкамлаш ва тишларни оқартириш устида тажриба ўтказиб, амалиётда кенг қўллади. Атир-упа, хушбўйликлар ҳақида изланишлар олиб борди ва прессланган махсус қолипдаги хушбўй шарчалар ҳақида ёзиб қолдирди. Бу эса, замонавий юмалоқ атирларни эсга солади (Snodgrass, Mary Ellen (2005). World clothing and fashion. 153b.).
Заҳровийнинг асарлари ўтган юз йилларда турли Европа тилларига таржима қилиниб, олимлар томонидан чуқур ўрганилди (Abu al-Qasim Muslim physician and author. Encyclopedia Britannica). Айнан унинг меҳнати туфайли тиббиётнинг жарроҳлик ва косметология соҳасида кўп ютуқларга эришилди.
Манбалар асосида
Мунаввар НИЁЗАЛИЕВА
тайёрлади.
"Вақф" фондининг Тошкент шаҳар филиали бир йилда қандай ишларни амалга оширди?
«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган 981 миллион 994 минг сўмни эҳсон тариқасида тақдим этди.
«Вақф» хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда 981 миллион 994 минг сўм маблағ хайрия сифатида сарфлади.
Қайд этилишича, 2022 йилда фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 5144 нафар фуқароларга 981 миллион 994 минг сўм маблағ хайрия сифатида сарфланган.
Шу жумладан:
• Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун — 44 456 000 сўм;
• Диний таълим муассасалари ўқувчи-талабаларни тўлов шартномасини тўлаш ва бошқа рағбатлантириш учун — 17 633 000 сўм;
• Масжидлар қурилиши учун — 25 000 000 сўм;
• Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирлар учун — 71 577 000 сўм;
• Боқувчиси йўқ, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун — 279 092 000 сўм;
• Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун — 312 900 000 сўм;
• Тошкент шаҳридаги мурувват, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун, ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатига 38 920 000 сўм;
• Гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган, кўзи ожизлар, ногиронлиги бор ва бошқа эҳтиёжманд фуқаролар иштирокида ўтказилган Ногиронлар куни, Халқаро болалар куни ва бошқа хайрия тадбирлари учун — 165 666 000 сўм;
• Зудлик билан ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларга — 9 934 000 сўм;
• Умра сафарига кўмак учун — 18 000 000 сўм ажратилган.
Бундан ташқари Тошкент шаҳридаги зиёратгоҳларни ободонлаштириш ва сақлашучун 184 317 000 сўмлик маблағ сарфланди.
“Вақф” фонди Тошкент шаҳар филиали саховатпеша ҳамюртларимизни яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қолади.
"Вақф" фонди Матбуот хизмати
Биринчи Президент хотираси ёд олинди
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташрифи чоғида Биринчи Президент музейини ташкил этиш ишлари билан ҳам танишди.
Муфтий ҳазрат: Абу Бакр разияллоҳу анҳуни йиғлатган воқеа
БОЛАНИНГ ОДОБЛИ БЎЛИШИ ҚАЙСИДУР КУНГА БОҒЛИҚМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жума ва чоршанба куни бола бўлса, катта бўлганда ота-онани ҳурмат қилмайди, яхши бола чиқмайди деган гапларни эшитдим. Бу қанчалик тўғри? Ҳозир фарзандга ҳаракат қиляпмизу лекин қўрқяпман, қайсидир кунда бўлса бола одобли, ота-онани ҳурмат қиладиган бўларкан?! Илтимос маслаҳат беринг.
? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боланинг қандай улғайиши унга бериладиган таълим-тарбияга боғлиқ. Туғилган ёки бўлган кунига боғлиқ эмас. Динимизда маълум кун ёки маълум нарсалардан шумланиш қораланади. Сиз болангизга тарбияни кўпроқ амалда қилиб кўрсатиш орқали беринг. Мана шу таъсирлироқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
? Улашинг: @diniysavollar